Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 8 нафар коронавирус беморининг тўлиқ соғайганини хабар қилди. Шундай қилиб, тузалганлар сони 38 нафарга етди.
Тиббиёт ходимларининг коронавирус юқтириб олиши Ўзбекистонда инфекция тарқалган илк вақтларда қайд этилди. Чунки ходимлар ҳали инфекция билан яхши таниш эмас эди. Ҳозирда бундай ҳолатлар йўқ, вирус контагиозлиги яхши ўрганилди.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Бектемир, Юнусобод туманларида ичимлик сув таъминотида тўлиқ узилишлар юзага келди. 9 апрель соат 18:00га қадар тармоқдан узилган истеъмолчилар қайта уланиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда 8 апрелга қадар автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома олиш учун 194 мингдан зиёд ариза топширилди. Жами 33 мингта транспорт воситасига стикер берилди.
Тошкентдаги 6-туғруқхона карантинга ёпилди. Бемор билан мулоқотда бўлган шахсда COVID-19 аниқланди.
Тошкентда қаттиқ шамол эсиши ва қор ёғиши сабабли 44та электр станцияси ва 20 та газ тармоғида узилишлар юз берди. 148 та кўп қаватли уйга иссиқлик таъминотини етказишнинг вақтинча имконияти йўқ. Кўплаб узилишлар бўйича тузатиш ишлари тугатилган.
Ўзбекистонда кучли қорли шамол мамлакатнинг деярли барча вилоятларида дарахтлар қулаши ва электр таъминотида узилишларга олиб келди. «Ҳудудий электр тармоқлари» маълумотларига кўра, камида 63 минг хонадон вақтинча электр таъминотисиз қолди.
Апрелда қор ёғиши ҳамда атрофнинг қор билан қопланиши — Ўзбекистон иқлими учун ноёб ҳодиса бўлиб, бу ҳолат охирги марта 2014 йилда кузатилган. Ушбу ойда яна қор ёғишининг эҳтимоли эса паст. Ўзгидромет об-ҳавонинг яқин кунларда тезда кўтарилишини башорат қилмоқда.
Ўзбекистонда маҳаллий COVID-19 тест тизимини ишлаб чиқаришга эришилди. Тез орада оксигенация ниқоби, унга мослаштирилган вентури клапани ҳамда ИВЛ ускуналари учун бактериал-вирус фильтрларни ишлаб чиқиш ҳам йўлга қўйилади.
Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида уй ҳайвонлари (уй итлари)ни 100 метр атрофида кунига бир маротаба сайр қилдиришга рухсат берилди.
Қалин қор ёғиши оқибатида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши ва электр қурилмаларидаги авариявий ҳолатлар натижасида мамлакат ҳудудларида электр энергияси етказиб беришда узилишлар пайдо бўлган. Жойларда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилаётганлиги айтилди.
Чирчиқ шаҳридаги «Азия» тўйхонасида ташкил этилган тиббий ниқоблар тикувчилик цехи фаолияти юзасидан жиноий иш очилган. Солиқ қўмитаси цехда карантин қоидалари ва санитария талаблари қўпол равишда бузилганлигини айтмоқда.
Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Азия» тўйхонасида ноқонуний равишда фаолият олиб бораётган тикувчилик цехи аниқланган. Назорат тадбири давомида 130 мингдан ортиқ тайёр тиббий ниқоблар топилган.
Ўзбекистон президенти коронавирусдан вафот этган 40 яшар беморнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Шавкат Мирзиёев фуқароларни тартиб-интизомга қатъий риоя қилиб, ўринсиз ваҳимага тушмасликка чақирди.
26 нафар шофирконлик Учқудуқдаги олтин конида ноқонуний қазиш ишларини ўтказаётганда ушланди. Улар ниқобсиз бўлгани учун қўшимча жавобгарликка тортилди.
Чироқчи туманида Nexia автомобилининг дарахтга бориб урилиши оқибатида икки киши ҳодиса жойида вафот этди, жароҳатланганлар ҳам бор.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга қайтишни истамаган шахслар мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
Тошкентда ўтказилган рейдлар давомида бир кунда 468 та автомобилнинг стикерсиз ҳаракатлангани аниқланди, уларнинг 271 тасида автоуловлар жарима майдончасига жойлаштирилди.
Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 520 тага етди.
Ўзбекистонда жамоат саломатлиги ва санитария-эпидемиология назорати йўналишида алоҳида ОТМ ташкил этилади. Бундан ташқари, Россия ва Туркия университетларининг филиаллари ва клиникалари ҳам очилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг