Жамият

Зомин туманидаги тоғларда ёнғин содир бўлди
1 август 2021, 14:16

Зомин туманидаги тоғларда ёнғин содир бўлди

Бугун Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги «Дуоба» ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи дала майдонида ёнғин содир бўлди. Ёнғинни ўчиришга 4 та вертолёт, ФВВнинг 370 дан ортиқ ходимлари билан бирга Миллий гвардия, ИИБ, Давлат экология қўмитасидан ҳам куч ва воситалари жалб қилинган.

Тошкентда Lada Samara ағдарилиб, ёниб кетди
1 август 2021, 11:32

Тошкентда Lada Samara ағдарилиб, ёниб кетди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида «Ваз-2114» (Lada Samara) автомобили ағдарилиб кетди. Оқибатда бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Сергелида омборхонада газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди, бир киши вафот этди
31 июл 2021, 23:23

Сергелида омборхонада газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди, бир киши вафот этди

Сергели туманида омборхона биноларидан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди. Омборхонадан ташқари, корхона маъмурий биноси ҳам вайрон бўлди. Бир киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди.

Фото: Uzbekistan Helicopters янги Airbus вертолётларини тақдим этди
31 июл 2021, 20:39

Фото: Uzbekistan Helicopters янги Airbus вертолётларини тақдим этди

Uzbekistan Helicopters тижорий мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган иккита Airbus H125 вертолёти тақдимотини ўтказди. Йил якунига қадар яна иккита вертолёт харид қилиш режалаштирилган. Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, 4 кишилик мазкур вертолётда 1 соат парвоз қилиш 12 млн сўм атрофида бўлади. Вертолётлар таснифи, соҳадаги монополия ва бошқалар «Газета.uz» фоторепортажида.

Иш берувчи эмлашдан бош тортганни ишдан четлаштириши мумкин, ишдан бўшатиши эмас — адлия вазири
31 июл 2021, 17:59

Иш берувчи эмлашдан бош тортганни ишдан четлаштириши мумкин, ишдан бўшатиши эмас — адлия вазири

«Агарда фуқаро вакцина олишни рад қиладиган бўлса, ҳеч ким унинг қўл-оёғини боғлаб, тиббий муассасага олиб бориб вакцина қилмайди», — деди адлия вазири Русланбек Давлетов. Унинг таъкидлашича, фуқаро рад қилса, ҳуқуқий оқибатлари бўйича масъулиятни ўз зиммасига олиши керак бўлади. У иш берувчи эса эмланишни хоҳламаган ходимини маълум муддат ишдан четлаштириш ва ўша давр учун иш ҳақи тўламаслиги мумкинлигини айтиб ўтди.

Самарқанддаги иккита ЙТҲда 4 киши вафот этди
31 июл 2021, 17:24

Самарқанддаги иккита ЙТҲда 4 киши вафот этди

Самарқанд вилояти Ургут туманида Lacetti автомашинаси юқори тезликда уй деворига урилди. Оқибатда икки киши вафот этди. Шунингдек, Ургут туманида автобус ағдарилиши оқибатида икки нафар йўловчи ҳалок бўлди.

Сенат мажбурий профилактик эмлашлар тўғрисидаги ўзгартишни маъқуллади
31 июл 2021, 15:07

Сенат мажбурий профилактик эмлашлар тўғрисидаги ўзгартишни маъқуллади

Сенаторлар аҳолининг айрим тоифаларини мажбурий профилактик эмлашни қонунийлаштириш ҳамда иш берувчига профилактик эмлашдан ўтишни рад этган (қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) ишчини ишга қўймаслик ҳуқуқини беришни кўзда тутган ўзгартишни маъқулладилар.

Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова вафот этди
31 июл 2021, 14:50

Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова вафот этди

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова 56 ёшида вафот этди. У 2020 йил 4 мартдан бери Бўстон тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган эди.

«Одамлар жарима тўлаб, яна дарахт кесишни давом эттиряпти» — Сенат раиси
31 июл 2021, 13:15

«Одамлар жарима тўлаб, яна дарахт кесишни давом эттиряпти» — Сенат раиси

2021 йилнинг 6 ойи давомида 4,5 мингдан ортиқ дарахт ноқонуний кесилган, натижада ўсимлик дунёсига 6,7 млрд сўмлик зарар етказилган. Сенат раиси Танзила Нарбаева мораторий даврида ҳам дарахтларнинг кесилишига тизимдаги сусткашликлар сабаб бўлаётганлиги таъкидлади. «Одамлар жарима тўлаб, яна дарахт кесишни давом эттиряпти», — деди у.

Уйда тайёрлаймиз: шафтолили ширинликлар
31 июл 2021, 10:30

Уйда тайёрлаймиз: шафтолили ширинликлар

«Цветаевский» ва ёзги пироглар, қовун ва малина қўшилган смузилар — Zira.uz шафтолидан тайёрланадиган ширинликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Яна антирекорд: 30 июль куни Ўзбекистонда 924 кишида коронавирус аниқланди
31 июл 2021, 10:29

Яна антирекорд: 30 июль куни Ўзбекистонда 924 кишида коронавирус аниқланди

30 июль куни Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланди: 924 нафар кишида ушбу инфекция қайд этилган. 8 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, жума куни 559 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.

Россиялик ҳарбийлар Сурхондарёдаги машғулотларга етиб келди
30 июл 2021, 21:26

Россиялик ҳарбийлар Сурхондарёдаги машғулотларга етиб келди

Россия ҳарбий хизматчилари шартли душман базаларини қидириб топиш ва йўқ қилиш бўйича қўшма ўқувларда иштирок этиш учун Сурхондарёга етиб келди.

30 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
30 июл 2021, 21:00

30 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан кунлик касалланиш бўйича энг юқори антирекорд қайд этилиши, мамлакатга 3 млн доза Moderna вакцинаси олиб келиниши, янги қарор ва қонун имзоланиши — «Газета.uz»нинг 30 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

29,5 млрд сўмлик давлат харидлари бўйича ишлар тендерлар ғолиблари аниқланмасдан бошлаб юборилган
30 июл 2021, 19:26 1

29,5 млрд сўмлик давлат харидлари бўйича ишлар тендерлар ғолиблари аниқланмасдан бошлаб юборилган

Антикоррупция агентлиги Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида давлат харидлари бўйича қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади. Қорақалпоғистон Республикасида 63,6 млрд сўмлик давлат харидлари бўйича тендерлар қонунга зид равишда эълон қилинган. Бундан ташқари, қатор ҳудудларда 29,5 млрд сўмлик давлат харидлари бўйича тендерларнинг ғолиби аниқламай туриб, қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган ёки тугатилган.

Ўзбекистонда 6 ойда 45 мингдан ортиқ жиноятлар содир этилган
30 июл 2021, 18:08

Ўзбекистонда 6 ойда 45 мингдан ортиқ жиноятлар содир этилган

2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ жиноятлар содир этилиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 111,9 фоизга ошган. 217 та қотиллик жиноятларининг ҳар учинчиси қариндошлар ёки қўшнилар ўртасида содир бўлган.

Ярим йилда 104 нафар вояга етмаган бола ЙТҲларда ҳалок бўлган
30 июл 2021, 16:08

Ярим йилда 104 нафар вояга етмаган бола ЙТҲларда ҳалок бўлган

2021 йилнинг 6 ойи давомида содир бўлган 542 та ЙТҲларда 458 нафар бола жароҳатланган, 104 нафари ҳалок бўлган. Ҳалок бўлган болалар сони ўтган йилнинг 6 ойига нисбатан 33,3 фоизга ортган. Ярим йилда умумий ЙТҲлар сони 3,5 мингдан ортиқ, уларда 1000га яқин инсон ҳалок бўлган.

ТИВ хорижлик сайёҳлар учун Ўзбекистонга ташриф буюриш тартибларини эълон қилди
30 июл 2021, 13:13

ТИВ хорижлик сайёҳлар учун Ўзбекистонга ташриф буюриш тартибларини эълон қилди

ТИВ пандемия даврида хорижликларнинг Ўзбекистонга кириши бўйича тартибларни эълон қилди. Унга кўра, эндиликда автомобиль орқали келаётганлар мамлакат ҳудудидига фақат ПЗРнинг манфий кўрсаткичига эга бўлсагина киритилади. Шунингдек, мамлакатга кириш вақтида туристда коронавирус инфекциясининг аломатлари бўлиб, ПЗР мусбат бўлса, ўни ўз давлатига қайтариш ишлари йўловчиларни ташиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

«Соғлиқни сақлаш ходимлари уйма-уй юриб, аҳолининг кўпроқ кайси касалликлар билан оғриётганини аниқлаши керак» — Танзила Нарбаева
30 июл 2021, 13:12 2

«Соғлиқни сақлаш ходимлари уйма-уй юриб, аҳолининг кўпроқ кайси касалликлар билан оғриётганини аниқлаши керак» — Танзила Нарбаева

Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг таъкидлашича, тиббиёт хизмат соҳасидаги кўплаб муаммолар жойларда вақтида ўрганишлар олиб борилмаганлиги сабабли келиб чиқмоқда. У аҳолининг саломатлигини таъминлашда маҳаллий кенгашлар ҳам фаол бўлиши кераклигини қайд этди.

Ўтган 6 ой давомида Аёллар реабилитация марказларига деярли 400 нафар эркак мурожаат қилган
30 июл 2021, 12:26

Ўтган 6 ой давомида Аёллар реабилитация марказларига деярли 400 нафар эркак мурожаат қилган

2021 йилнинг январь-июнь ойларида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жами 5 958 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, шундан 5 348 нафари аёл, 393 нафари эркак ҳисобланади. Ҳудудлар кесмидида энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри (1598), Жиззах (861) ва Наманган вилоятидан (540) бўлган.

Ўзбекистонда дунёдаги энг йирик мис ва олтин захираси мавжуд — АҚШ консалтинг компанияси раҳбари
30 июл 2021, 12:01 3

Ўзбекистонда дунёдаги энг йирик мис ва олтин захираси мавжуд — АҚШ консалтинг компанияси раҳбари

АҚШнинг SRK Consulting компанияси директори Майк Бир Ўзбекистонда 45 млн тонна мис ва 5,5 минг тонна олтин захираси мавжудлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, электромобилларни ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан жаҳон бозорида мисга бўлган талаб ҳам кескин ортади. У Ўзбекистонда мис ишлаб чиқаришга қаратилаётган эътиборни узоқни кўзловчи сиёсат деб атади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг