Кеча, 5 август куни Ўзбекистонда қарийб 1000 нафар кишида коронавирус аниқланди. Умумий инфекция қайд этилганлар сони 134 826 га етди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Касалланиш ҳолатларининг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (125), Жиззах вилояти (110), Сурхондарё вилояти (105), Қорақалпоғистон Республикаси (103) ва Фарғона вилоятида (96) қайд этилган.


6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган, касалликдан вафот этганлар сони 916 нафарни ташкил қилган.


5 август ҳолатига кўра, 547 нафар кишида пневмония аниқланган. Жами касалликка чалинган беморлар сони 13 531 нафарга етди. 3 нафар бемор пневомониядан вафот этган.