ЮНИСЕФ ва ЖССТ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда, COVID-19 бўйича тасдиқланган маълумотлар билан ўз вақтида танишиш имконини берувчи HealthBuddy+ чат ботини Ўзбекистонда ишга туширдилар. Бу ҳақда «Газета.uz»га БМТ болалар жамғармаси ЮНИСЕФ хабар берди.

HealthBuddy+ — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотиинг Европа минтақавий бюроси ва ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ваколатхонаси томонидан ишлаб чиқилган дастур ҳисобланади. У минтақадаги мамлакатларга COVID-19 тўғрисидаги миш-мишлар ва нотўғри маълумотлар билан курашишда ёрдам беради. У Европа ва Марказий Осиё малакатларининг маҳаллий тилларида таёрланган.

«Нотўғри маълумотларни тарқатиш — бу COVID-19га қарши курашдаги энг катта муаммолардан бири. Аниқ ва тасдиқланган маълумотларга эга бўлиш имконини берадиган ушбу восита ундан фойдаланувчиларга COVID-19 ҳақида хабардор бўлишга ҳамда вирус ва CОВИД-19 вакциналари ҳақидаги миш-мишларга ишонмасликларига ёрдам беради деб умид қиламиз», — деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков.

Илованинг учта асосий фунцияси бор — чатбот, миш-мишлар ҳақида хабар бериш воситаси ва фойдаланувчиларнинг сўров тизими. HealthBuddy+ чат боти фойдаланувчиларнинг уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришга мўлжалланган. Агар жавоб бўлмаса, мутахассислар гуруҳи ушбу савол бўйича янги маълумотлар пайдо бўлиши биланоқ чат ботдаги маълумотларни янгилайдилар.

Чат-бот пандемия билан боғлиқ турли мавзулардаги, жумладан COVID-19 симптомлари, юқиш йўллари, ниқобдан фойдаланиш, жисмоний масофа сақлаш, руҳий саломатлик ва вакцинани ишлаб чиқиш бўйича маълумотларни тўплайди.

ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс таъкидлашига кўра, HealthBuddy+ Ўзбекистонда ишга туширилиши «коронавирус ва унга қарши вакциналар тўғрисида тарқалаётган нотўғри маълумотлар тарқалишини бартараф этиш ва шу йўл билан COVID-19га қарши чоралар самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган яна бир муҳим босқичдир».

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде HealthBuddy+ оилалар ва болаларни вакциналар тўғрисида нотўғри маълумотлардан ҳимоя қилишга ёрдам бериши мумкинлигига умид билдирди.

Иловани Google Play ва App Store орқали юклаб олиш мумкин. HealthBuddy+ шунингдек @HealthBuddyBot Telegram-ботида ҳам мавжуд.