Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид билан музокара ўтказди, деб хабар берди«Дунё» АА.

Махсус маърузачи «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги янги қонуннинг қабул қилинишини мамнуният билан қабул қилди ва бу орқали диний эркинликни таъминлаш учун «қонунчилик тизимига кўплаб ижобий ўзгаришлар киритилганини» таъкидлади.

Суҳбатда ушбу актнинг қабул қилиниши барча динлар ва эътиқодлар учун инклюзив маконни сақлашга имкон берадиган, самарали ҳуқуқни қўллашни таъминлашга қаратилган ўзаро таъсирнинг янги босқичининг бошланиши эканлиги қайд этилди.

Аҳмад Шаҳид Ўзбекистон ҳукумати билан ўрнатилган конструктив мулоқотни давом эттиришга ва Нью-Йорк шаҳар университетининг Ральф Банч номидаги халқаро тадқиқотлар Институти (CUNY-RBI) ва Эссекс ҳуқуқ мактаби (Essex-HRC) кўмагида техник ёрдам бўйича дастурни йўлга қўйиш учун сентябр ойининг бошида Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Дастурда тегишли давлат органлари, фуқаролик жамияти ва диний ташкилотлар вакиллари учун қатор семинарлар ва тренинглар ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек, дастур БМТнинг инсон ҳуқуқлари кўрсаткичларига асосланган мониторинг ва баҳолашнинг миллий тизимини ишлаб чиқиш бўйича консультатив тавсиялар берилади.

БМТнинг махсус маърузачиси «Декларациялар мулоқоти» халқаро форумини ўтказиш режаларини маъқуллади ва конференция якунлари бўйича «Бухоро декларацияси» ни қабул қилишнинг алоҳида аҳамиятини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, Ўзбекистон тарихан диний ва конфессионал хилма — хил меросига эга бўлган Ислом маркази ҳисобланади.

Аҳмад Шаҳид Бухоро декларацияси лойиҳасини ишлаб чиқишда зарур консультатив ёрдам кўрсатишга, шунингдек декабрь ойида Ўзбекистонга ушбу халқаро конференция ишида иштирок этиш учун тайёрлигини тасдиқлади.