Бугун, 8 август куни 16:37 да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Зомин миллий табиат боғи ҳудудида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди, дея маълум қилди вилоят ФВВ мабуот хизмати.

Хабар асосида зудлик билан ФВВ ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб боришган ва соат тахминан 18:20ларда ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғинни ўчиришда ФВВнинг 55 нафар ёнғин-қутқарувчилари иштирок этган. Ёнғин натижасида 10 сотих майдон ёниб зарарланган. Мазкур ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни ҳам Зомин тумани «Дуоба» ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи ҳудудидаги дала майдонида ёнғин юзага келган эди. Ёнғинни ўчиришга 4 та вертолёт, ФВВнинг 370 дан ортиқ ходимлари билан бирга, Миллий гвардия, ИИБ, Давлат экология қўмитасидан ҳам куч ва воситалари жалб қилинди. Ёнғин оқибатида 80 гектар ер майдонида қуруқ ўт ва дарахтлар ёнгани маълум қилинди.