Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи — Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жойлашган, ХХ аср охирига келиб маданий ва маънавий-маърифий аҳамиятга эга бўлган ёдгорлик мажмуаси. Ушбу зиёратгоҳ ислом оламида энг таниқли зиёратгоҳ ҳисобланади. Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий дунёга машҳур исломшунос олим ва аллома бўлган.

1997−1998 йилларда ҳижрий тақвим бўйича аллома туғилганига 1225 йил тўлиши муносабати билан у абадий макон топган қадимий мозорда катта ёдгорлик мажмуаси барпо этилган.


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 апрель санасидаги Самарқанд вилоятига сафари чоғида Имом ал-Бухорий ёдгорлик комплексини тўлиқ реконструкция қилиш ва унинг ҳудудида ободонлаштириш бўйича ишларнинг бориши билан танишган.

Реконструкция ишлари Enter Engineering компаниялари гуруҳи томонидан бажарилмоқда. Лойиҳа буюртмачиси Самарқанд вилояти ҳокимлиги қошидаги инжиниринг компанияси ҳисобланади. Мақбарада реконструкция ишларида унинг айни кундаги кўриниши сақлаб қолинади.


Реконструкция ва ободонлаштириш ишлари 4,68 га майдонда, қурилиш ишлари 2,02 га майдонда олиб борилмоқда, бундан ташқари 0,35 га майдонда ерости галереяси бунёд этилади, 0,83 га майдон ички ҳовли сифатида ободонлаштирилади. Шунингдек, бинолар атрофи ва катта майдон сифатида тегишлича 1,72 ва 0,44 га жой кўкаламзорлаштирилади.

Қурилиш ишларининг айни кундаги босқичида 442 нафар мутахассис ишчилар банд бўлиб, улардан 65 нафари хорижлик мутахассислар ҳисобланади. 53 та махсус техника бирлиги, 3 та минорали кранлар узлуксиз ишламоқда. Қурилиш ишлари билан параллель равишда лойиҳалаштириш ишлари ҳам давом этмоқда.

Мажмуанинг тўрт бурчагида тўртта баланд минораси бор муаззам кўринишдаги масжид биноси бунёд этилади. Унда бир пайтнинг ўзида 9200 нафар намозхон ибодат қилиши мумкин. Катта масжиддан ташқари маъмурият биноси, хизмат кўрсатиш корпуси биноси, аёллар ва эркаклар учун алоҳида таҳоратхона, миноралар ва айвонлар барпо этилади. Ёдгорлик мажмуасида зиёратчилар ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилиб, бемалол ибодат қилишлари мумкин бўлади. Шунингдек бу ерда жума намозлари, Рамазон ва Қурбон ҳайитидаги байрам намозлари жамоат иштирокида ўқилади.

Мажмуада жисмоний имконияти чекланган кишиларнинг ҳаракатланиши учун барча шароитлар — замонавий лифтлар, махсус нишаб йўлкалар ва бошқа қулайликлар яратилиши кўзда тутилган.

Қурилиш ва ободонлаштириш бўйича ишлар давомида мақбара атрофида жойлашган суви шифобахш булоқ ҳамда қарийб беш аср олдин экилган чинорларга зиён еткизмаслик чоралари ҳам кўрилган.

Enter Engineering компанияси Ўзбекистондаги энг йирик EPC пудратчи сифатида Марказий Осиё ва Россия бозорларида саноат қурилиши бўйича тан олинган етакчидир. Компания нефт-газ, кимё, энергетика ва фуқаролик объектларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этади.

Компания буюртмачилари: «ЛУКОЙЛ», «Транснефть» АЖ, «Арктикгаз», «Ачимгаз», «Севернефтегазпром», «Узбекнефтегаз», «Узтрансгаз»,Mitsubishi Heavy Industries, Hyundai Engineering, Oltin Yoʻl GTL, Samarkand Touristic Centre, Natural Gas Stream, Surhan Gas Chemical Operating Company, Jizzakh Petroleum ва бошқа нефтни қайта ишлаш компаниялари ҳисобланади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.