5 август куни ижтимоий тармоқларда имтиҳонлардаги тест саволлари ташқарига чиқишни бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Давлат тест маркази изоҳ берди.

Қайд этилишича, математика фанидан тест топшириқлари акс этган 1173366 рақамли тест топшириқлари китоби диагностик тест синовларига тааллуқли бўлиб, Бухоро вилоятидаги «ГМК» ўқув маркази томонидан 1 май куни 13288 рақам билан буюртма қилинган ва 5 май куни тест материаллари ўқув марказига етказилган. Мазкур тест топшириқлари китоби 5 август (бугун) санасидан бошланган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тааллуқли эмас.

Фото: Давлат тест маркази

Математика ва биология фанларидан тест топшириқлари акс этган, лекин тест топшириқлари рақами кўринмаган тест топшириқлари китоблари диагностик тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур тест топшириқлари китоблари 5 август (бугун) санасидан бошланган олий таълим муассасалариниг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида ишлатилмаган.

Фото: Давлат тест маркази

Кимё фанидан тест топшириқлари акс этган 7016128 рақамли тест топшириқлари китоби 2020 йилда ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдаланаётгани аниқланиб, далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилган.

Фото: Давлат тест маркази

Биология фанидан тест топшириқлари акс этган 1122414 рақамли тест топшириқлари китоби бугун Наманган вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдаланаётгани аниқланиб, далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилган.

Фото: Давлат тест маркази