Жамият

Нима тайёрлаймиз: котлетлар
9 октябр 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: котлетлар

Қаймоқли, сабзавотли, товуқли ва картошкали, измирча ёки анъанавий — Zira.uz мазали ва серсув котлетлар рецептларини тақдим этади.

8 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
8 октябр 2021, 22:00

8 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг сурхондарёлик сайловчилар билан учрашуви, 12 октябрдан Тошкентда иситиш мавсуми бошланиши, Абдулазиз Камиловнинг «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюси — «Газета.uz»нинг 8 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«МегаФон» нима учун Ўзбекистонга кирди — USM бош директори
8 октябр 2021, 20:43

«МегаФон» нима учун Ўзбекистонга кирди — USM бош директори

Алишер Усмоновнинг USM холдинги бош директори Иван Стрешинский «Коммерсант» нашрига берган интервьюсида «МегаФон»нинг Ўзбекистон бозорига кириш сабаблари ҳақида сўзлаб берди. «У ўша ерда туғилди ва ёрдам беришни хоҳлайди», — деди у.

«Мен у билан кўришганимда ҳаммаси яхши эди». Омбудсман — Гулнора Каримованинг аҳволи ҳақида
8 октябр 2021, 20:28

«Мен у билан кўришганимда ҳаммаси яхши эди». Омбудсман — Гулнора Каримованинг аҳволи ҳақида

Гулнора Каримованинг адвокати сентябрь ойи ўрталарида мижози билан учрашувда унинг қўлида кўкаришларни кўрганини хабар қилган эди. Омбудсман Феруза Эшматова колонияда кўришганида биринчи президентнинг қизи билан ҳаммаси яхши бўлганини ва қайтадан мониторинг ўтказилишини айтди. У шунингдек, қамоқхоналарда қисқа муддатли учрашувлар қайта тикланганини ҳам маълум қилди.

Самарқанддаги уйларнинг бирида газ портлаши содир бўлди
8 октябр 2021, 18:08

Самарқанддаги уйларнинг бирида газ портлаши содир бўлди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳат олиб, шифохонага юборилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

9 ойда 77 млрд сўмдан ортиқ газ ўғирланди — Энергетика вазирлиги
8 октябр 2021, 16:49

9 ойда 77 млрд сўмдан ортиқ газ ўғирланди — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 9 ой ичида 77 млрд 877 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Бу 40 мингта хонадоннинг қарийиб 1 йиллик истеъмоли дегани. Вазирлик 4 кун ўтказилган рейднинг ўзида 67 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилганини аниқлаган.

«Диплом мутлақо керак эмас ҳозир. Касб керак!» — Шавкат Мирзиёев
8 октябр 2021, 15:04 14

«Диплом мутлақо керак эмас ҳозир. Касб керак!» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашув чоғида ҳозирги кунда ёшларга диплом эмас, касб кераклигини таъкидлади. «Билим керак! Сурхондарёга керак бўлган йўналишлар керак!», — деди у. Мирзиёев «насиб қилса, беш йилдан кейин Сурхондарёда бошқача жойларда учрашишини» таъкидлади.

Наманганда ЙТҲ оқибатида 3-синф ўқувчиси ҳалок бўлди
8 октябр 2021, 13:26

Наманганда ЙТҲ оқибатида 3-синф ўқувчиси ҳалок бўлди

Учқўрғон туманида М-412 русумли автомашина йўлга чиқиб кетган 3-синф пиёдани четлаб ўтмоқчи бўлиб қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia-2 машинаси билан тўқнашди. Оқибатда икки автомашина орасида қолиб кетган пиёда оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

12 октябрдан Тошкентда иситиш мавсуми бошланади
8 октябр 2021, 13:17

12 октябрдан Тошкентда иситиш мавсуми бошланади

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 12 октябрдан ижтимоий соҳа объектларини иситилиши бошланиши ҳақида қарор қабул қилди.

Қўлланма: сайлов участкасини аниқлаш ва уни ўзгартириш
8 октябр 2021, 12:18

Қўлланма: сайлов участкасини аниқлаш ва уни ўзгартириш

24 октябрь куни президент сайловларида қайси сайлов участкасида овоз беришингиз мумкинлигини биласизми? Сизга бириктирилган сайлов участкасини ўзгартириш мумкинми? «Газета.uz» фуқаролар учун сайлов участкасини аниқлаш ва уни ўзгартириш бўйича қўлланмани тақдим этади.

ИИВ Telegram`даги товламачилар ҳақида огоҳлантирди
8 октябр 2021, 11:40

ИИВ Telegram`даги товламачилар ҳақида огоҳлантирди

Ўзбекистонда Telegram гуруҳлари ва каналлари орқали фуқароларнинг шахсий маълумотларини тўплаб, улардан пул ундириш мақсадида фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. ИИВ маълумотига кўра, уларнинг юритувчилари хориждан туриб фаолият олиб бормоқда ва ҳозирча ушбу каналларни блоклашнинг иложи йўқ. Вазирлик фуқаролардан шахсий маълумотларини ижтимоий тармоқларда қўймасликни ва бегона гуруҳларда тарқатмасликни сўради.

9−10 октябрь кунлари ҳаво -3 даражагача совийди
8 октябр 2021, 10:04

9−10 октябрь кунлари ҳаво -3 даражагача совийди

9 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига Россия Европа қисми устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Ҳаво ҳароратининг 10−12 даражага тушиши кутилмоқда. Шимолда кечаси -3 даражагача совийди.

Россия Ўзбекистондан 10 минг қурувчини қабул қилади
8 октябр 2021, 09:04

Россия Ўзбекистондан 10 минг қурувчини қабул қилади

Россия ҳукумати Ўзбекистондан 10 минг қурувчини мамлакатга жалб этиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа иштирокчилари суҳбат ва тиббий кўрикдан ўтишлари, шунингдек рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билиши тўғрисидаги сертификатга эга бўлишлари керак.

7 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
7 октябр 2021, 21:30

7 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг сирдарёлик сайловчилар билан учрашуви,"Чорвоқ оромгоҳи" яхлит мулк сифатида сотувга қўйилиши, Ўзбекистон ва Толибон ҳукумати ТИВ раҳбарлари Кобулда учрашуви — «Газета.uz»нинг 7 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Президент мактабларида «Мактаб маслаҳатчиси» фаолияти йўлга қўйилди
7 октябр 2021, 20:28

Президент мактабларида «Мактаб маслаҳатчиси» фаолияти йўлга қўйилди

2021−2022 ўқув йилдан Президент мактабларида «Мактаб маслаҳатчиси» — «School Counselor» дастури ишга туширилмоқда. Дастур муваффақиятли тажрибадан ўтгач, ижобий тажриба умумтаълим мактабларига ҳам жорий этилиши кўзда тутилган.

Садриддин Айний номидаги Бухоро театри 2022 йилда таъмирланади
7 октябр 2021, 17:40

Садриддин Айний номидаги Бухоро театри 2022 йилда таъмирланади

11 йиллик қаровсизликдан сўнг Садриддин Айний номидаги Бухоро давлат мусиқали драма ва комедия театрини таъмирлашга 2022 йилда 64,5 млрд сўм ажратилиши маълум қилинди. Театр жамоаси ҳозирда фаолият юритаётган «Кўҳна ва боқий Бухоро» мажмуасидаги театр биноси эса маданият саройига айлантирилади.

Фото: Князь Романовнинг саройи
7 октябр 2021, 17:39

Фото: Князь Романовнинг саройи

Яқин йилларда Тошкент марказидаги князь Романовнинг саройи ва унга туташ боғ пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун очиқ бўлади. У кўп йиллардан буён одамлар ташрифи учун ёпиқ эди. Сарой интерьери ва фасадининг кўриниши — «Газета.uz» фоторепортажида.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ИИББга 3 млрд сўм ажратади
7 октябр 2021, 16:24

Тошкент вилояти ҳокимлиги ИИББга 3 млрд сўм ажратади

Тошкент вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджет ҳисобидан ИИББга жамоат тартибини сақлаш ва бошқа мақсадлар учун 3 млрд сўм ажратади.

ХМК мактаблар қуриш учун инвестиция жалб қилишга ёрдам беради
7 октябр 2021, 13:22

ХМК мактаблар қуриш учун инвестиция жалб қилишга ёрдам беради

Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистон ҳукуматига мамлакат вилоятларида замонавий ва энергия жиҳатидан тежамкор 15 тагача мактабларни молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва хизмат кўрсатиш учун хусусий операторни танлашда тендер ўтказишга ёрдам беради.

Шавкат Мирзиёев Сирдарёда «Гулистон сити» қурилишини таклиф қилди
7 октябр 2021, 13:21 10

Шавкат Мирзиёев Сирдарёда «Гулистон сити» қурилишини таклиф қилди

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрининг эски деҳқон бозори ўрнидаги 42 гектар майдонда «Гулистон сити» барпо этилишини таклиф қилди. Аввалроқ, «Адолат» партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов шаҳарларда «сити» қуришга ружу қўйилганлигини танқид қилган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг