Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, пойтахтдаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 12 октябрдан ижтимоий соҳа объектларини иситилиши бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

14 октябрдан кўп қаватли турар жой бинолари мунтазам иситишга ўтказилади.

Маълумот учун, Ўзгидромет 9−11 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берган эди. Ҳаво ҳароратининг 10−12 даражага пасайиши кутилмоқда.

9−11 октябрда кундуз кунлари ҳарорат +10…+13 даража илиқни, 10−11 октябрда кечалари +2…+5 даража илиқни ташкил этади. Шимолда 9−10 октябрда кечалари баъзи жойларда 0…+3 даража совуққача бўлади.

9−10 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.

9−10 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.