Жамият

Ўзбекистонда Пабло Пикассо асарлари кўргазмаси ўтказилиши мумкин
29 январ 2023, 15:52

Ўзбекистонда Пабло Пикассо асарлари кўргазмаси ўтказилиши мумкин

Испаниянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Тошкент ва Самарқандда испаниялик рассом Пабло Пикассо асарлари кўргазмасини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Навоийда 48 дона балиқ ноқонуний овлангани аниқланди
29 январ 2023, 13:24

Навоийда 48 дона балиқ ноқонуний овлангани аниқланди

Қизилтепа туманидаги Тўдакўл сув ҳавзаси ҳудудида 48 дона балиқни ноқонуний овлаган фуқаролар аниқланди. Уларга нисбатан 18 млн сўм жарима ҳамда ҳайвонот дунёсига етказилган 11 млн сўмдан ортиқ зарар миқдори ҳисобланди.

Azal авиакомпанияси Бокудан Урганчга парвозларни бошлади
29 январ 2023, 13:20

Azal авиакомпанияси Бокудан Урганчга парвозларни бошлади

Azal компанияси Бокудан Урганчга парвозларни йўлга қўйди. Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — шанба кунлари амалга оширилади. Урганч ушбу авиаташувчи парвоз қила бошлаган Тошкент, Самарқанд ва Фарғонадан кейинги тўртинчи шаҳар бўлди.

Сурхондарёда «Тез ёрдам» машинаси билан тўқнашган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди
29 январ 2023, 13:15

Сурхондарёда «Тез ёрдам» машинаси билан тўқнашган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Ангор туманида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, «Тез ёрдам» машинаси билан тўқнашган 22 ёшли Spark ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна бир шу ёшдаги йўловчи эса оғир аҳволда шифохонага олиб кетилди.

Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилди
28 январ 2023, 18:25

Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилди

Ўзбекистонда озиқ-овқат саноати масалалари бўйича изланиш олиб борадиган 3 та таълим муассасаси: халқаро институт, унинг ҳузурида махсус марказ ва техникум очилади. Бу бўйича президент қарори қабул қилинди.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн алмаштириш имконияти яратилди
28 январ 2023, 16:22

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн алмаштириш имконияти яратилди

Ўзбекистонда 30 январдан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн ариза бериш орқали алмаштириш имконияти яратилмоқда. Буюртма my.gov.uz сайти орқали берилади. Бунинг учун БҲМнинг 70 фоизи (210 минг сўм) миқдорида ҳамда почта хизмати учун 25 минг сўм тўлов амалга оширилади.

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz ёниб кетди
28 январ 2023, 13:46

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz ёниб кетди

Яккасарой туманида Mercedes-Benz мотор қисмида носозликлар юзага келгани учун йўловчиларни тушириб, автосаройга қайтаётган вақтда двигателда ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Сурхондарёда ўқитувчи ҳамкасбининг банк картасидан пул ечиб олиб, онлайн қиморга сарфлаб юборди
28 январ 2023, 13:25

Сурхондарёда ўқитувчи ҳамкасбининг банк картасидан пул ечиб олиб, онлайн қиморга сарфлаб юборди

Қўмқўрғон туманида мактаб ўқитувчисининг картасидан 1,5 млн сўм ечиб олган ҳамкасби уни «1xBet» онлайн қимори учун ишлатиб юборгани гумон қилинмоқда. Агар унинг айби тасдиқланса, 15 млн сўм жаримага тортилиши ёки 3 йилгача қамалиши мумкин.

Норин дарёсининг емирилган қирғоғини таъмирлашга бош вазир ўринбосари ва ФВВ раҳбари бошчилик қилмоқда
28 январ 2023, 12:05

Норин дарёсининг емирилган қирғоғини таъмирлашга бош вазир ўринбосари ва ФВВ раҳбари бошчилик қилмоқда

Намангандаги Норин дарёсининг емирилган дамба қирғоқларини мустаҳкамлаш учун бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ва фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев бошчилигида иш олиб бориляпти. Жараёнга 381 нафар ходим ва 112 та махсус техника жалб этилган.

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
28 январ 2023, 11:13

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Сирдарёда 2 фуқаро вилоят ҳокимлиги баённомаси асосида вақтинчалик фойдаланиш учун берилган 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлди. Улар харидордан олдинган келишиган 20 минг долларни олаётганда ушланди.

Нима тайёрлаймиз: Тортлар
28 январ 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Тортлар

Музқаймоқ кремли, дрезденча, шоколад ва ялпизли торт, «Baunty», «Панчо» ҳамда «Пирамида» торти ва бошқалар — Zira.uz ажойиб кўриниш ва таъмга эга тортлар рўйхатини тақдим этади.

Видео: Қашқадарёда савдо растаси ва банкоматда ёнғин содир бўлди
28 январ 2023, 09:56

Видео: Қашқадарёда савдо растаси ва банкоматда ёнғин содир бўлди

Қарши шаҳридаги савдо растаси ҳамда банкоматда ёнғин юз берди. Ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

27 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
27 январ 2023, 22:35

27 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Human.uz директори Хуршид Далиев ва бошқаларга очилган жиноят иши, депутатликни муддатидан олдин тугатган Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида стратегик шериклик декларацияси, емирилаётган Норин дарёси қирғоғи, илиқ ҳаво прогнози ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Хуршид Далиев ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди — ДХХ
27 январ 2023, 19:15

Хуршид Далиев ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди — ДХХ

Давлат хавфсизлик хизмати Human.uz сайти директори Хуршид Далиев ва Kompromatuzb Телеграм каналига алоқадорлиги айтилаётган бошқа шахсларга нисбатан товламачилик бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳри депутати лавозимини муддатидан олдин тарк этди
27 январ 2023, 18:21

Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳри депутати лавозимини муддатидан олдин тарк этди

Тошкент шаҳри кенгаши Абдумавлон Қосимовнинг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. У кенгаш котибияти раҳбари сифатида ишлаган ҳамда фаолияти чекланган ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтлар ишини назорат қилган.

Тошкент вилоятидан пойтахтга экспресс автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди
27 январ 2023, 17:01

Тошкент вилоятидан пойтахтга экспресс автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди

Паркент шаҳридан «Машинасозлар» метро бекатигача экспресс автобус қатнови йўлга қўйилди. Йўлкира нархи 6000 сўм бўлиб, қатнов давомида автобус фақат Янгибозор автошоҳбекатида тўхтаб ўтади.

2022 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 58 мингдан ортиқ иш кўриб чиқилди
27 январ 2023, 16:18

2022 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 58 мингдан ортиқ иш кўриб чиқилди

2022 йилда жиноят ишлари бўйича судлар 75 078 нафар шахсга нисбатан 58,6 мингдан ортиқ жиноят иши кўриб чиқди. Шундан, 56,5 минг нафари судланган, 1010 нафари оқланган ва реабилитация қилинган. Асосан фирибгарлик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва ўғирлик билан боғлиқ жиноятлар кўриб чиқилган.

Қорақалпоғистонда браконьерлар 13 бош жайронни отиб ўлдирди
27 январ 2023, 15:57

Қорақалпоғистонда браконьерлар 13 бош жайронни отиб ўлдирди

Қорақалпоғистоннинг «Борсакелмес» қўриқхонасида «Қизил китоб»га киритилган 13 бош жайронни отиб ўлдирган браконьерлар қўлга олинди.

Қорақалпоғистонда ошхона портлаб, бир киши ҳалок бўлди
27 январ 2023, 15:22

Қорақалпоғистонда ошхона портлаб, бир киши ҳалок бўлди

Хўжайли туманида 25 январь куни солиқ инспекцияси ошхонасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳат олди.

Fido-Biznes 30 йил давомида IТ соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида гапириб берди
27 январ 2023, 15:00

Fido-Biznes 30 йил давомида IТ соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида гапириб берди

20 январь куни Fido-Biznes компанияси 30 йиллигини нишонлади. Компаниянинг асосчиси ҳаммаси нимадан бошлангани, лойиҳанинг аҳамияти ва дижитал-трендлар ҳақида гапириб берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг