Жамият

«Аёлларга қўлидан ҳеч нарса келмайдиган одамдек қарашлари ёқмайди». Вилоятдан пойтахтга келган қизлар билан суҳбат (2-қисм)
27 сентябрь 2021, 17:00

«Аёлларга қўлидан ҳеч нарса келмайдиган одамдек қарашлари ёқмайди». Вилоятдан пойтахтга келган қизлар билан суҳбат (2-қисм)

«Газета.uz» Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Тошкентга келиб ўқиётган ва турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ҳамда жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган қизлар билан суҳбатнинг 2-қисмини ҳавола қилади. Қизлар пойтахтдаги қийинчиликлар, ўз йўлларини топишдаги иккиланишлар ва жамиятда хотин-қизларга бўлган муносабатлар ҳақида сўзлаб беришди.

1 октябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
27 сентябрь 2021, 16:39

1 октябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

«Тонировка»га рухсатноманинг фақат my.gov.uz орқали берилиши, энг яхши лойиҳалар учун ёшларга 54 млн сўмгача грант маблағларининг берилиши, экспортёр корхоналарга $5 млнгача бир марталик молиявий ресурсларнинг тақдим этилиши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айрим турларига солиқ ставкаларининг оширилиши — 1 октябрдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

2 млн дан ортиқ фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзгартирмаган — ДХА
27 сентябрь 2021, 16:33

2 млн дан ортиқ фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзгартирмаган — ДХА

ДХА маълумотларига кўра, 3,6 млн ҳайдовчи эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига ўзгартирган. 2 млн ндан ортиқ киши эса ҳали ҳам ўзгартирмаган. Агентлик навбатларнинг олдини олиш учун яратилган қулайликларни яна бир бор эслатиб ўтди.

Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати пасаяди
27 сентябрь 2021, 12:10

Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати пасаяди

Ҳафта давомида Ўзбекистонда кучсиз ва бироз шамоллар билан барқарор қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Октябрь ойининг биринчи кунларида совуқ ҳаво кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +15…+20 даражагача пасаяди.

Тошкентда 1 гектар ер майдонини $200 мингга олиб бермоқчи бўлганлар ушланди
27 сентябрь 2021, 11:02

Тошкентда 1 гектар ер майдонини $200 мингга олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Юнусобод туманида Тошкент вилояти, Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 1 гектар ер майдонини 200 минг АҚШ доллари эвазига олиб бермоқчи бўлганлар ушланди. Фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди
27 сентябрь 2021, 10:25

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди

Ижарада яшаётган талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра, ОТМнинг фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабларга ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилади. Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади.

«Бу тизимни бошқа жойларда ҳам қиламиз». Шавкат Мирзиёев мактабларда бепул овқатланиш ҳақида
26 сентябрь 2021, 10:50

«Бу тизимни бошқа жойларда ҳам қиламиз». Шавкат Мирзиёев мактабларда бепул овқатланиш ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда бўлиб ўтган сайловолди йиғилишида Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги мактаб ўқувчилари учун ҳам бепул овқатланиш тизимини жорий этишга ваъда берди. «Биз буни аутсорсинг тизимида, коррупциядан холи ташкил этишни ишлаб чиқамиз», — деди у.

Тошкент вилоятида 5 гектар ерни $150 минг эвазига олиб бермоқчи бўлганлар ушланди
25 сентябрь 2021, 12:27

Тошкент вилоятида 5 гектар ерни $150 минг эвазига олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 5 гектар ерни 150 минг АҚШ доллари эвазига олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Жуда кўп миқдорда фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқароларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Ўзбекистонда велоспорт маҳорат мактаб-интернати очилади
25 сентябрь 2021, 11:11

Ўзбекистонда велоспорт маҳорат мактаб-интернати очилади

Президент қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ташкил этилади. Муассасага белгиланган синов имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар ҳар йили 5-синфга қабул қилинади. Жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус ва Фарғона филиалларида велоспорт турлари бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади. Бўстонлиқ туманида велошоссе спорт мажмуаси қурилади.

Cўнгги 1 ҳафта ичида Ўзбекистонда 26 киши коронавирусдан вафот этди
25 сентябрь 2021, 10:37

Cўнгги 1 ҳафта ичида Ўзбекистонда 26 киши коронавирусдан вафот этди

Жума куни 508 кишида коронавирус инфекция қайд этилди, 6 нафар бемор вафот этди. Сўнгги 1 ҳафта ичида касалликдан вафот этганлар сони 26 кишини ташкил қилди.

Нима тайёрлаймиз: қовоқли таомнома
25 сентябрь 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: қовоқли таомнома

Қуюқ шўрва, қовоқда пиширилган жаркоп, татарча бурма, рулет, кекс ва сомса — Zira.uz қовоқдан тайёрласа бўладиган таом ва десертлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Ярим йилда коррупция етказган зарар қарийб 600 млрд сўмни ташкил этди
25 сентябрь 2021, 10:29 1

Ярим йилда коррупция етказган зарар қарийб 600 млрд сўмни ташкил этди

2021 йилнинг биринчи ярмида 2544 нафар мансабдор шахсга нисбатан коррупция ҳуқуқбузарликлари бўйича жиноий ишлар қўзғатилди. Умумий зарар миқдори 592,5 млрд сўмга баҳоланди, ваҳоланки бу кўрсаткич ўтган йил давомида 500 млрд сўмни ташкил этган эди. Энг кўп ҳолатлар — ССВ, ХТВ ва банк секторида.

24 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 сентябрь 2021, 21:30

24 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг самарқандлик сайловчилар билан учрашуви, ИИВ ходимлари электрошокерлардан фойдалана бошлаши, «Адолат» партияси фракцияси тезликни оширганлик учун жаримани камайтиришни таклиф қилиши — «Газета.uz»нинг 24 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Табиий офат натижасида зарар кўрган тадбиркорлар солиқлардан озод этилади
24 сентябрь 2021, 20:07

Табиий офат натижасида зарар кўрган тадбиркорлар солиқлардан озод этилади

Қонунчилик палатаси депутатлари табиий офатлардан зарар кўрган тадбиркорлар ва ерлари шўрланган ҳудудларда яшовчи фуқароларга солиқ тўловларидан енгилликлар яратишни кўзда тутган қонунни қабул қилди.

«20 йилдан ошди, қонун қабул қилдик, лекин уни бузганлик учун жавобгарлик йўқ» — депутат журналистлар ҳимояси бўйича қонундаги камчилик ҳақида
24 сентябрь 2021, 19:03

«20 йилдан ошди, қонун қабул қилдик, лекин уни бузганлик учун жавобгарлик йўқ» — депутат журналистлар ҳимояси бўйича қонундаги камчилик ҳақида

Депутат Расул Кушербаев журналистлар ҳимоясига оид қонунларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмагани соҳада кўплаб муаммоларни келтириб чиқараётганини таъкидлади. Унинг айтишича, Қонунчилик палатаси депутатлари бу масалада бир неча бор ҳаракат қилиб кўришган. «Биз, шахсан мен ҳам тарафдорманки, ҳимоя қонунини қабул қилдикми, ҳимояни бузганга доир жавобгарлик масаласини ҳам жиноят кодексида белгилаб қўйишимиз шарт», — деди депутат.

«Адолат» тезликни оширганлик учун жаримани камайтиришни таклиф қилди. Мутахассислар ва жамоатчилик бунга қарши
24 сентябрь 2021, 19:01

«Адолат» тезликни оширганлик учун жаримани камайтиришни таклиф қилди. Мутахассислар ва жамоатчилик бунга қарши

«Адолат» партияси фракцияси тезликни оширганлик учун жаримани камайтиришни таклиф қилди. Жамоатчилик ва экспертлар ҳайдовчилар учун қулайликдан кўра, инсон ҳаёти қадрининг устуворлигини эслатиб, қарши фикрларни билдиришди.

Наманганлик 21 ёшли ҳарбий хизматчи снаряд қолдиқлари портлаши оқибатида ҳалок бўлди
24 сентябрь 2021, 18:56

Наманганлик 21 ёшли ҳарбий хизматчи снаряд қолдиқлари портлаши оқибатида ҳалок бўлди

Чирчиқ шаҳридаги дала ўкув майдонида снаряд қолдиқлари портлаши натижасида содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида Миллий гвардия муддатли ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Марҳумнинг ота-онаси президентга видеомурожаат йўллади.

Номзодлар мактаб ўқувчиларига бепул овқат беришни ваъда қилмоқдалар. Бу бюджетдан қанча харажатни талаб этади?
24 сентябрь 2021, 17:34

Номзодлар мактаб ўқувчиларига бепул овқат беришни ваъда қилмоқдалар. Бу бюджетдан қанча харажатни талаб этади?

Сайловолди ташвиқотларда бошланғич синф ўқувчиларини бепул тушлик билан таъминлашга ваъда берилди. «Газета.uz» ушбу ташаббусни амалга ошириш учун давлат бюджетининг тахминий харажатларини ҳисоблаб чиқди ва бу фикрга қарши бўлган иқтисодчиларнинг фикрини келтиради.

ИИВ ходимлари электрошокерлардан фойдалана бошлайди
24 сентябрь 2021, 15:42

ИИВ ходимлари электрошокерлардан фойдалана бошлайди

Ички ишлар органларининг деярли барча бўлинмалари электрошокер қурилмалари билан таъминланди. Улардан йўл-патруль хизматини ва жамоат тартибини таъминлаш учун махсус рухсатномага эга бўлган ходимлар фойдаланади.

Самарқандни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур тайёрладик — Шавкат Мирзиёев
24 сентябрь 2021, 14:11

Самарқандни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур тайёрладик — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашувда вилоятда 450 мингта иш ўрни яратиш орқали камбағалликни 2 баробарга қисқартириш энг устувор вазифа эканлигини айтди. У Нарпай тумани мисолида вилоятда ишсизлик ва камбағалликка барҳам бериш бўйича режаларни маълум қилди. Туманнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, 12 та маҳаллада қурувчи, чилангар, қандолатчилик, тикувчилик, IT-соҳа касблари бўйича касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилиги айтилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг