Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда мазали ва серсув котлетлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Қаймоқли товуқли котлетлар


Ушбу котлетлар жуда нозик бўлиб пишади. Бу рецептда пиёз йўқлиги бизни хайрон қолдирганди, лекин таомни таътиб кўргач, унга пиёз керак эмаслигини тушуниб етдик.

Измирча котлетлар

Измирча котлетлар — Туркиянинг Эгей ҳудудидан келган бўлиб, тайёрлаш учун оддий масаллиқларни талаб қилувчи, мамлакатнинг барча ошхоналарида учратса бўладиган таомлардан биридир.

Серсув товуқли котлетлар


Товуқли котлетларни янада серсув ва хушбўй қилиб тайёрлашни хоҳласангиз, қиймасига карам қўшинг. Рецепт устидан тажриба ўтказсангиз ҳам бўлади — оқ карам ўрнига қизил карамни ёки майдаланган янги сабзини қўшишингиз мумкин.

Помидор ва пишлоқли котлетлар


Котлетларни помидор ва пишлоқ билан пишириб, таомномангизга хилма-хиллик киритинг. Ушбу таом жуда мазали ва тўйимли бўлиб, уни истаган гарнир билан дастурхонга тортса бўлади.

Картошкали котлетлар


Картошкали котлетлар — жуда ажойиб кўринишдаги егулик бўлиб, уларни асосий таом сифатида ҳам, таомга қўшимча гарнир сифатида ҳам тортиш мумкин. Бундай котлетларга жуда оддий масаллиқлар сарфланган бўлса-да, таъми жуда мазали бўлиб пишади.

Классик котлетлар


Мол гўштидан тайёрланилган котлетлар кўпчиликнинг севимли таоми ҳисобланади. Котлетларни тайёрлаш унчалик ҳам қийин эмас — фақатгина қийма, бир-неча сабзавотлар ва энг асосийси меҳр билан пишириш керак бўлади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15