ИИВ Telegram`даги товламачилар ҳақида огоҳлантирди

Ўзбекистонда Telegram гуруҳлари ва каналлари орқали фуқароларнинг шахсий маълумотларини тўплаб, улардан пул ундириш мақсадида фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. ИИВ маълумотига кўра, уларнинг юритувчилари хориждан туриб фаолият олиб бормоқда ва ҳозирча ушбу каналларни блоклашнинг иложи йўқ. Вазирлик фуқаролардан шахсий маълумотларини ижтимоий тармоқларда қўймасликни ва бегона гуруҳларда тарқатмасликни сўради.

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги божхона постини модернизация қилди

Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада «Бауиржан Конисбаев» (Ўзбекистон томонидан «Яллама» билан туташ) божхона пости модернизация қилинди. Ҳозирча бу ердан фақат юк машиналари ўтмоқда.

Абдулазиз Камилов Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Аурелиа Бушезни қабул қилди

Аурелиа Бушез Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди. У илгари Франциянинг Озарбайжон элчиси ва Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги делегацияси раҳбари сифатида ишлаган.

«Афғонистон нафақат хавф-хатар ва таҳдидлар, балки янги имкониятлар манбаси ҳамдир» — Абдулазиз Камилов

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюсида Афғонистондаги вазият минтақадаги кескинлик омили бўлиб қолаётганлигини таъкидлади. У бунга мамлакат ҳудудида айрим террорчилик гуруҳлари борлигини мисол қилиб кўрсатди. «Шундай бўлсада, Афғонистоннинг нафақат хавф-хатар ва таҳдидлар, балки минтақавий конструктив ва яратувчан лойиҳаларга асос бўладиган янги имкониятлар манбаси эканини назарда тутиш лозим», — деди вазир

12 октябрдан Тошкентда иситиш мавсуми бошланади

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 12 октябрдан ижтимоий соҳа объектларини иситилиши бошланиши ҳақида қарор қабул қилди.

«Диплом мутлақо керак эмас ҳозир. Касб керак!» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашув чоғида ҳозирги кунда ёшларга диплом эмас, касб кераклигини таъкидлади. «Билим керак! Сурхондарёга керак бўлган йўналишлар керак!», — деди у. Мирзиёев «насиб қилса, беш йилдан кейин Сурхондарёда бошқача жойларда учрашишини» таъкидлади.

Абдулазиз Камилов — йирик давлатларнинг Марказий Осиёдаги рақобати ҳақида

Айрим йирик давлатлар ўртасида зимдан ва баъзан муросасиз тарзда олиб борилаётган қарама-қаршилик оқибатлари жаҳоннинг турли минтақаларида, жумладан, Марказий Осиёда ҳам кузатилмоқда, деди ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон «дунёнинг йирик давлатлари рақобати минтақа мамлакатлари учун салбий оқибатларга олиб келишини» хоҳламайди.

«Бу ҳар икки давлат учун ҳам манфаатли». Президент Тожикистондан ўтувчи Сирдарё — водий йўли ҳақида

Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда Сирдарёни Тожикистон орқали водий билан боғловчи автобус йўналишлари жорий этилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу йўл қадимдан Ховосни водийдаги вилоятлар билан боғлаб турган. Ҳозирда бу йўлнинг аҳволи қониқарли ва Тожикистон томони ҳам йўл очилишига рози. «Бу режа амалга ошиши ҳар икки давлат учун ҳам манфаатли», — деди президент.

9 ойда 77 млрд сўмдан ортиқ газ ўғирланди — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 9 ой ичида 77 млрд 877 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Бу 40 мингта хонадоннинг қарийиб 1 йиллик истеъмоли дегани. Вазирлик 4 кун ўтказилган рейднинг ўзида 67 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилганини аниқлаган.

Самарқанддаги уйларнинг бирида газ портлаши содир бўлди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳат олиб, шифохонага юборилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Январь-сентябрь ойларида онлайн-аукционлар орқали 221,1 млрд сўмлик «чиройли» авторақамлар сотилган

2021 йилнинг 9 ойи давомида онлайн-аукцион орқали жами 221,1 млрд сўм қийматда 105,6 мингдан зиёд «чиройли» рақамлар харид қилинган. Энг қиммат сотилган авторақамнинг нархи 441,5 млн сўмни ташкил қилган. Шунингдек, товар-хом ашё биржасидаги савдолар бўйича бошқа маълумотлар ҳам тақдим этилди.

«Мен у билан кўришганимда ҳаммаси яхши эди». Омбудсман — Гулнора Каримованинг аҳволи ҳақида

Гулнора Каримованинг адвокати сентябрь ойи ўрталарида мижози билан учрашувда унинг қўлида кўкаришларни кўрганини хабар қилган эди. Омбудсман Феруза Эшматова колонияда кўришганида биринчи президентнинг қизи билан ҳаммаси яхши бўлганини ва қайтадан мониторинг ўтказилишини айтди. У шунингдек, қамоқхоналарда қисқа муддатли учрашувлар қайта тикланганини ҳам маълум қилди.

«МегаФон» нима учун Ўзбекистонга кирди — USM бош директори

Алишер Усмоновнинг USM холдинги бош директори Иван Стрешинский «Коммерсант» нашрига берган интервьюсида «МегаФон»нинг Ўзбекистон бозорига кириш сабаблари ҳақида сўзлаб берди. «У ўша ерда туғилди ва ёрдам беришни хоҳлайди», — деди у.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Қўлланма: сайлов участкасини аниқлаш ва уни ўзгартириш

24 октябрь куни президент сайловларида қайси сайлов участкасида овоз беришингиз мумкинлигини биласизми? Сизга бириктирилган сайлов участкасини ўзгартириш мумкинми? «Газета.uz» фуқаролар учун сайлов участкасини аниқлаш ва уни ўзгартириш бўйича қўлланмани тақдим этади.