Жума куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, дея хабар қилди Ўзгидромет.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида енгил ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол техҳзлигининг 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +13…+18 даража, шимолда +9… +14 дарагача илиқ бўлади.

Тошкентда бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол техлиги — 5−10 м/с. Ҳарорат +15…+17 даража атрофида бўлади. Мамлакатнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилмоқда. Шамол тезлиги 7−12 м/с, баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +7… +12 атрофида бўлади.

9−11 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Ҳаво ҳароратининг 10−12 даражага пасайиши кутилмоқда.

9−10 октябрь кунлари кундузи ҳаво ҳарорати +10… +13 даража, кечаси 10−11 октябрда- +2… +5. Шимолда, 9−10 октябрда кечаси баъзи жойларда 0…-3 даражагача совуқ бўлади.

9−10 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг айрим жойларида ёмғир ёғади. Тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиб, баъзи жойларда кучайиши, кўриш қобилияти пасайиши мумкин. Бутун мамлакат бўйлаб шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.