Жамият

Ўзбекистон Хитойдан тез ёрдам учун 150 млн долларга электромобиль сотиб олади
31 январ 2024, 02:00

Ўзбекистон Хитойдан тез ёрдам учун 150 млн долларга электромобиль сотиб олади

ССВ Хитойнинг Henan Costar Group компанияси билан тез тиббий ёрдам электромобиллари харид қилиш ва уларни модификациялаш заводини қуриш бўйича 150 млн долларлик шартнома имзолади. China CAMC Engineering поликлиникалар қуриши мумкин, Snibe Diagnostic эса диагностика ускуналари билан таъминлайди.

30 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
30 январ 2024, 23:29

30 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Коррупция рейтингидаги ўрнини яхшилаган Ўзбекистон, янги ташкил этилаётган Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Осиё Кубоги чорак финалига чиққан миллий терма жамоа, 10 йилга қамалган Имрон Хон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Chery 2023 йилда ўндан ортиқ мукофотни қўлга киритди
30 январ 2024, 19:00

Chery 2023 йилда ўндан ортиқ мукофотни қўлга киритди

2023 йилда ўндан ортиқ мукофотни қўлга киритган Chery компанияси эътиборини автомобиль эгаларнинг талабларига ва барқарор саноат тенденцияларига қаратишда давом этмоқда.

Ўзбекистондаги 12 та автолизинг корхонаси мансабдорларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
30 январ 2024, 18:04

Ўзбекистондаги 12 та автолизинг корхонаси мансабдорларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Ўзбекистонда фаолият юритиб келган 12 та автолизинг корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган. Рақобат қўмитаси фуқароларни бундай фирмалар алдовига ишониб қолмасликка чақирди.

Тошкентда пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 2 йилга қамалди
30 январ 2024, 17:48

Тошкентда пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 2 йилга қамалди

Суд сентябрь ойида Тошкентда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган кекса йўловчини катта тезликда уриб юборган Captiva ҳайдовчисига нисбатан 2 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Ҳайдовчи ўтиш жойи олдида бошқа машиналар турган бўлса-да, тўхтамай ўтиб кетганди.

«Дунё» ахборот агентлигига раҳбар тайинланди
30 январ 2024, 15:26

«Дунё» ахборот агентлигига раҳбар тайинланди

Омонулла Файзиев Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлигига раҳбар этиб тайинланди.

Қозоғистондаги портлаш оқибатида икки нафар ўзбекистонлик эркак жароҳатланди
30 январ 2024, 15:02

Қозоғистондаги портлаш оқибатида икки нафар ўзбекистонлик эркак жароҳатланди

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги икки қаватли турар-жой биносида газ баллони портлаши оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди. Улар оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Элчихона ҳолат назоратга олинганини билдирди.

Сирдарё вилоятида «заправка» 62,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
30 январ 2024, 14:23

Сирдарё вилоятида «заправка» 62,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Боёвут туманида автомобилларга газ тўлдиришга ихтисослашган МЧЖ 41,6 млн куб метр табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунинг ортидан давлатга 62,4 млрд сўмлик зарар етган. Муассаса мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)
30 январ 2024, 14:03

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)

Тошкентда Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг собиқ президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Тадбирда ҳукумат ва Президент администрацияси вакиллари, шаҳар жамоатчилиги ҳамда собиқ президентнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова қатнашди. Фото.

Қашқадарё вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
30 январ 2024, 12:43

Қашқадарё вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Абдувохид Исмоилов Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди. У бунгача Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбари бўлиб ишлаган.

Ўзбекистонда 5 ёшгача болаларда бўй ўсишида ортда қолиш 6,9 фоизни ташкил этди — ҳисобот
30 январ 2024, 12:35

Ўзбекистонда 5 ёшгача болаларда бўй ўсишида ортда қолиш 6,9 фоизни ташкил этди — ҳисобот

Марказий Осиёда 2022 йилда 5 ёшгача бўлган болалар орасида бўй ўсишида ортда қолиш кўрсаткичи 7,7 фоизни ташкил этди. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2000 йилдаги 28,9 фоиздан 2022 йилда 6,9 фоизгача камайган. МҲТИ БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоботини таҳлил қилди.

Қашқадарёда товламачиликда айбланган блогер 5 йилга қамалди
30 январ 2024, 12:23

Қашқадарёда товламачиликда айбланган блогер 5 йилга қамалди

Нишон тумани суди блогер Абдулҳаким Абжалиловни товламачиликда айбдор деб топиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Кўп қаватли уйларнинг ертўлалари «Менинг уйим» тизими орқали ижарага берилади
30 январ 2024, 12:06

Кўп қаватли уйларнинг ертўлалари «Менинг уйим» тизими орқали ижарага берилади

Президент ўтказган йиғилишда кўп қаватли уйларнинг ертўлаларини ижарага бериш масаласи муҳокама қилинди. Унда 2000 та ертўла фойдаланилмай бўш ётгани, уларни ижарага бериш маҳаллаларда иш ўринларини яратиб, даромад келтириши таъкидланди.

«Жанубий Устюрт» ва «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғларига иккита йўлтанламас топширилди
30 январ 2024, 10:07

«Жанубий Устюрт» ва «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғларига иккита йўлтанламас топширилди

Экология вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси доирасида Глобал экологик фонд маблағлари ҳисобидан «Жанубий Устюрт» ва «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғларига иккита йўлтанламас автомобиль харид қилинди.

Сурхондарёда мактаб-интернатнинг 30 дан ортиқ ўқувчиси заҳарлангани бўйича жиноят иши очилди
30 январ 2024, 10:01

Сурхондарёда мактаб-интернатнинг 30 дан ортиқ ўқувчиси заҳарлангани бўйича жиноят иши очилди

Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 33 нафар ўқувчи овқатдан заҳарлангани бўйича жиноят иши очилди. Мактабга аутсорсинг хизмати кўрсатган хусусий корхона истеъмолга яроқсиз маҳсулотлардан сифатсиз озиқ-овқат тайёрлагани аниқланди.

Тошкентда BYD ва Chery автомобиллари ўртасида ЙТҲ содир бўлди
30 январ 2024, 09:21

Тошкентда BYD ва Chery автомобиллари ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Чилонзор туманида BYD ва Chery автомобиллари тўқнашди. ЙТҲ оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам шифохонага олиб борилди.

Ғелонликлар қишни қандай ўтказади? Қишлоқдан Холида Мусулмон фотоҳикояси
30 январ 2024, 09:15

Ғелонликлар қишни қандай ўтказади? Қишлоқдан Холида Мусулмон фотоҳикояси

Қашқадарёдаги Ғелон қишлоғи — Ўзбекистоннинг ўзига хос масканлари рўйхатидаги бориш шарт бўлган жойлардан бири. Аммо қишда камдан-кам сайёҳ у ерга етиб боролади. Фотожурналист Холида Мусулмон Янги йил арафаси Ғелонда бўлиб қайтди. Унинг янги фотоҳикояси — қаҳратондаги қишлоқ ҳаёти ҳақида.

29 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
29 январ 2024, 23:20

29 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Шаҳар пиёдалар учун бўлиши кераклигини айтган президент, коррупциядан «тозаланадиган» қурилиш соҳаси, қониқарсиз ишлаётган бошқарув компаниялари, вагонлари кўпайтириладиган метрополитен ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Энди автобус харид қилишда йўловчилар сиғими ҳисобга олинади, метро вагонлари сонини кўпайтириш жадаллаштирилади
29 январ 2024, 20:23

Энди автобус харид қилишда йўловчилар сиғими ҳисобга олинади, метро вагонлари сонини кўпайтириш жадаллаштирилади

Президент автобус харид қилишда уларнинг йўловчи сиғимига эътиборни кучайтириш, шунингдек, Тошкент метрополитенининг вагонларини кўпайтириш чора-тадбирларини жадаллаштириш бўйича топшириқ берди. Аҳолининг электромобилларга ўтиши рағбатлантирилади.

Чиноз ҳокими Тошкент вилояти ҳокими биринчи ўринбосари в.б. бўлди
29 январ 2024, 17:54

Чиноз ҳокими Тошкент вилояти ҳокими биринчи ўринбосари в.б. бўлди

2021 йилнинг январидан Чиноз тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ботир Алимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг