Омонулла Лутфуллаевич Файзиев Ташқи ишлар вазирлиги «Дунё» ахборот агентлигига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Файзиев 1985 йилда туғилган. Жаҳон тиллари университетинининг бакалавр (2007 йил) ва магистратура (2009) босқичларини тамомлаган. 2012 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган.

Мутахассислиги бўйича — халқаро журналист, халқаро иқтисодий муносабатлар магистри.

У илгари «Халқ сўзи» газетасида ишлаган, шунингдек, 2020 йилдан буён ТИВ тизимида фаолият юритиб келган.

Маълумот учун, «Дунё» ахборот агентлиги президентнинг 2018 йил апрелдаги фармонига биноан «Жаҳон» ахборот агентлиги негизида ташкил этилган.