Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти Боёвут туманида автомобилларга газ тўлдиришга ихтисослашган шохобча табиий газдан ноқонуний фойдаланганини аниқланди.

telegram_post]xavfsizlik_uz/1018[/telegram_post]

Таъкидланишича, шохобча газ ҳисоблагич ускунасидан ташқари байпас линияси орқали табиий газга уланиб, уни мижозларга сотиб келган. «Ўзэнергоинспекция»нинг дастлабки ҳисоб-китобига кўра, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш орқали 41 млн 666 минг куб метр газдан ноқонуний фойдаланилган. Оқибатда МЧЖ давлат манфаатларига 62 млрд 488 млн сўм миқдорида зарар етказган.

Ҳолат юзасидан МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдордаги ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Агар уларнинг айби тасдиқланса, шохобча расмийлари 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.