дайжест

Президент 2025 йилдан Аи-80 бензинидан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилишни топширди

Президент бош вазирга Ўзбекистонда 2025 йилдан Аи-80 бензинидан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилишни топширди. Бундан ташқари, оғир юк машиналари, 10 йилдан ошган автомобиллар ҳамда Евро-4 стандартидан паст ёнилғини ишлатишнинг атроф-муҳитга зарарини камайтириш механизмлари ишлаб чиқилади.


дайжест

Абдулла Арипов 16 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқади

Президент 2023 йилда 16 та туманда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмагани, ҳокимлар буни режа ҳам қилмаганини айтди. Бош вазирга мазкур туманлар ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.


дайжест

Транспорт вазири ва қатор масъулларга ҳайфсан берилди

Президент ўз тизимида камчиликларга йўл қўйгани учун транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, унинг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров, ИИВ ЙҲХБ бошлиғи Олим Саидов ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раиси Анвар Жўраевга ҳайфсан эълон қилиб, охирги огоҳлантириш берди.


дайжест

Иш ҳафтаси ёмғирли бўлади

Ўзбекистоннинг асосий қисмида душанба ва сешанба кунлари ёғингарчилик кузатилади. Чоршанбадан Тошкент вилояти ва водийдан ташқари республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 0…-5, шимолда −10…−15, кундузи −3…+5 даража бўлади.


дайжест

Адиз Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди

Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган Адиз Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. Меҳриддин Абдуллаев эса раиснинг биринчи ўринбосари бўлди.


дайжест

Президент ҳаво ифлосланиши муаммосига тўхталди

Шавкат Мирзиёев ҳаво ифлосланишининг олдини олиш бўйича илмий таклиф ва ҳисоб-китоблар қилинмаётгани бўйича тегишли вазирлик, идоралар фаолиятидаги қолоқликларни танқид қилди.


дайжест

«Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Душанба куни соат 10:20 дан Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг «Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунга кучли қор ёғаётгани сабаб бўлган.


дайжест

2023 йилда 4 мингга яқин ноқонуний қурилиш ишлари амалга оширилган

Ўзбекистонда 2023 йилда 4 мингга яқин ноқонуний қурилиш ҳолати аниқланди. Шунингдек, сўнгги икки йилда кўп қаватли уйларга туташ майдонларда 7 мингдан ортиқ ўзбошимча қурилиш бўлган, яна 5 мингта ҳолатда умумий фойдаланишдаги жойлар тўсиб олинган.


дайжест

«Шаҳар пиёдалар учун бўлиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов ва бошқа масъул раҳбарларга Тошкент шаҳридаги тирбандликлар муаммосини ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлашни топширди. «Барча раҳбарлар „Шаҳар — пиёдалар учун“ шиорини ўзининг асосий тамойилига айлантириши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.


дайжест

Қурилиш ишларида «ресурс усули»дан «ҳажм усули»га ўтилади — президент

Президент қурилиш лойиҳаси, тендер, объектни қабул қилишда коррупция учраб тургани, айрим қурувчи тадбиркорлар яширин ишлашга мажбур бўлаётганини айтди. Энди қурилиш ишларида «ресурс усули»дан воз кечилиб, «ҳажм усули»га ўтилади. Унда пудратчидан якуний натижа сўралади.


дайжест

Ўзбекистонда қурилиш қандай қилиб «коррупциясиз соҳа»га айлантирилади?

Ўзбекистон президенти қурилишни «коррупциясиз соҳа»га айлантириш чораларини маълум қилди. Шу мақсадда 1 июлдан бошлаб барча қурилиш шартномалари рақамлаштирилади, пудратчиларнинг ишлари фақат электрон ҳисоб-фактура асосида молиялаштирилади ва бошқа чора-тадбирлар амалга оширилади.


дайжест

Қурилиш вазирлигида Лойиҳа офиси ташкил этилади

Қурилиш вазирлигида Лойиҳа офиси тузилади. У қурилишда лойиҳалаштиришни тартибга солиш мақсадида ташкил этилмоқда.


дайжест

Президент: «Жамоат транспорти қамрови бор-йўғи 25 фоиз экани — тизимга берилган баҳо»

«Ўзбекистонда жамоат транспорти ҳалигача одамларга сифатли хизмат кўрсатадиган тизимга айлангани йўқ. Қамров бор-йўғи 25 фоиз экани — тизимга берилган баҳо», — деб таъкидлади президент. 2024 йилда ҳудудлар учун 1200 та автобус ва электробус харид қилинади.


дайжест

Шавкат Мирзиёев уй бошқарувчи компаниялар фаолиятини қониқарсиз деб атади

Уй-жой бошқарув компанияларининг иши қониқарли эмас. 20 мингта кўп қаватли уйлар аҳолиси уларнинг ишидан норози, деди Шавкат Мирзиёев.


дайжест

Ўзбекистонда 250 миллиондан ортиқ дарахтнинг рақамли харитаси яратилди

Экология вазирлиги аэрокосмик тасвирлар орқали 5 ва ундан катта ёшли 254 млн дан ортиқ дарахтнинг рақамли харитасини тузди. 200 мингдан ортиқ дарахт хатловдан ўтказилиб, маълумотлар электрон платформага киритилди. Тошкент шаҳрида эса дарахтлар синов тариқасида паспортлаштирилади.


дайжест

Президент — ҳаво ифлосланиши, экологик рейтинг ва Тошкент бўйлаб «яшил белбоғлар» яратиш ҳақида

Президент экологик муаммоларга тўхталиб, Тошкент шаҳрида чиқинди газлар миқдори юқорилигини таъкидлади. Ҳудудларнинг экологик рейтингини жорий этиш, корхона, цемент заводларида чанг ва газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш, пойтахт атрофида «яшил белбоғ» яратиш ва бошқа кўрсатмалар берилди.


дайжест

Чиноз ҳокими Тошкент вилояти ҳокими биринчи ўринбосари в.б. бўлди

2021 йилнинг январидан Чиноз тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ботир Алимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлди.


дайжест

Қатор давлатлар БМТнинг фаластинлик қочқинлар бўйича агентлигини молиялаштиришни тўхтатди

АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Япония каби давлатлар БМТнинг фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги (UNRWA)ни молиялаштиришни вақтинча тўхтатди. Бунга ташкилот ходимлари ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумига алоқадорликда айблагани сабаб бўлди. БМТ раҳбари тергов бошланганини эълон қилди.


дайжест

Энди автобус харид қилишда йўловчилар сиғими ҳисобга олинади, метро вагонлари сонини кўпайтириш жадаллаштирилади

Президент автобус харид қилишда уларнинг йўловчи сиғимига эътиборни кучайтириш, шунингдек, Тошкент метрополитенининг вагонларини кўпайтириш чора-тадбирларини жадаллаштириш бўйича топшириқ берди. Аҳолининг электромобилларга ўтиши рағбатлантирилади.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

дайжест

Тошкент халқаро аэропортида меҳмонхона очилди (фото)

Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминалида меҳмонхона очилди, бу Ўзбекистон учун биринчиси ҳисобланади. Хоналар нархи 30 доллардан 150 долларгача бўлиб, келгусида яна 4 та вилоят аэропортларида шундай меҳмонхоналар йўлга қўйилиши режа қилинмоқда.