Полковник Абдувохид Саломович Исмоилов Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

У мазкур лавозимда 2019 йилнинг октябридан буён ишлаб келаётган Шуҳратжон Сатволдиев ўрнини эгаллади.

Абдувохид Исмоилов 1965 йилда Жиззах вилоятида туғилган. У бугунгача Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Шунингдек, у ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи бўлиб фаолият кўрсатган.