дайжест

Ғелонликлар қишни қандай ўтказади? Қишлоқдан Холида Мусулмон фотоҳикояси

Қашқадарёдаги Ғелон қишлоғи — Ўзбекистоннинг ўзига хос масканлари рўйхатидаги бориш шарт бўлган жойлардан бири. Аммо қишда камдан-кам сайёҳ у ерга етиб боролади. Фотожурналист Холида Мусулмон Янги йил арафаси Ғелонда бўлиб қайтди. Унинг янги фотоҳикояси — қаҳратондаги қишлоқ ҳаёти ҳақида.


дайжест

ЕИБ Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга транспортни ривожлантириш учун деярли 1,5 млрд евро ажратади

Европа инвестиция банки Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондаги транспорт лойиҳаларини 1,5 млрд еврога молиялаштиради.


дайжест

Грузия бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили 2021 йилдан бери эгаллаб келган лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилди. У ҳукмрон партияни 2024 йил кузида бўлиб ўтадиган парламент сайловларига тайёрлаш учун бошқаради.


дайжест

Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель истеъфога чиқиш фикридан қайтди

Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Европарламентнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган сайловларида қатнашишдан бош тортди, у ўз лавозимида қолишни режалаштирмоқда. Унинг сўзларига кўра, Мишель лавозимидан эртароқ кетиш ҳақидаги қарорига бўлган «кескин муносабат» сабабли режаларини қайта кўриб чиққан.


дайжест

Евроиттифоқ ва Марказий Осиё ўртасидаги транспорт алоқасига 10 млрд евро сармоя киритилади

Европа ва халқаро молия институтлари Евроиттифоқ ва Марказий Осиё ўртасидаги барқарор транспорт алоқалари учун 10 млрд евро ажратади. Инвестициялар Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантиришга йўналтирилади, шунда юклар у орқали 15 кун ичида ўтишига эришилади.


дайжест

Қашқадарё вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Абдувохид Исмоилов Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди. У бунгача Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбари бўлиб ишлаган.


дайжест

Сурхондарёда мактаб-интернатнинг 30 дан ортиқ ўқувчиси заҳарлангани бўйича жиноят иши очилди

Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 33 нафар ўқувчи овқатдан заҳарлангани бўйича жиноят иши очилди. Мактабга аутсорсинг хизмати кўрсатган хусусий корхона истеъмолга яроқсиз маҳсулотлардан сифатсиз озиқ-овқат тайёрлагани аниқланди.


дайжест

«Жанубий Устюрт» ва «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғларига иккита йўлтанламас топширилди

Экология вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси доирасида Глобал экологик фонд маблағлари ҳисобидан «Жанубий Устюрт» ва «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғларига иккита йўлтанламас автомобиль харид қилинди.


дайжест

Қашқадарёда товламачиликда айбланган блогер 5 йилга қамалди

Нишон тумани суди блогер Абдулҳаким Абжалиловни товламачиликда айбдор деб топиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.


дайжест

Кўп қаватли уйларнинг ертўлалари «Менинг уйим» тизими орқали ижарага берилади

Президент ўтказган йиғилишда кўп қаватли уйларнинг ертўлаларини ижарага бериш масаласи муҳокама қилинди. Унда 2000 та ертўла фойдаланилмай бўш ётгани, уларни ижарага бериш маҳаллаларда иш ўринларини яратиб, даромад келтириши таъкидланди.


дайжест

JICA Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга 200 млн доллар ажратади

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаси учун 200 млн доллар ажратади. Унинг 40 млн доллари терини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишда фаолият юритмоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредит шаклида берилади.


дайжест

Ўзбекистонда 5 ёшгача болаларда бўй ўсишида ортда қолиш 6,9 фоизни ташкил этди — ҳисобот

Марказий Осиёда 2022 йилда 5 ёшгача бўлган болалар орасида бўй ўсишида ортда қолиш кўрсаткичи 7,7 фоизни ташкил этди. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2000 йилдаги 28,9 фоиздан 2022 йилда 6,9 фоизгача камайган. МҲТИ БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоботини таҳлил қилди.


дайжест

«Тошкентда янги квартиралар нархи кв. м учун 25 млн сўмга етяпти». Президент — қурувчилар учун қиммат кредитлар ҳақида

Тошкентда янги квартиралар нархи 1 кв. метрга 25 млн сўмга етди ва кадастри йўқ уйга ипотека берилмайди, — деди Шавкат Мирзиёев. Президент Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш ва аҳолининг уй-жой қурилишида улушдор сифатида иштирокини тартибга солиш бўйича топшириқ берди.


дайжест

«Дунё» ахборот агентлигига раҳбар тайинланди

Омонулла Файзиев Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлигига раҳбар этиб тайинланди.


дайжест

Осиё Кубоги-2023: Ўзбекистон Таиландни енгиб, чорак финалга чиқди

Осиё кубогининг нимчорак финал баҳсларида Ўзбекистон футболчилари Таиландни енгиб, ¼ финал босқичига йўл олди (видео, фото). Улар чорак финалда Қатар терма жамоасига қарши ўйнайди.


дайжест

Қозоғистондаги портлаш оқибатида икки нафар ўзбекистонлик эркак жароҳатланди

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги икки қаватли турар-жой биносида газ баллони портлаши оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди. Улар оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Элчихона ҳолат назоратга олинганини билдирди.


дайжест

Ўзбекистон Transparency International ташкилотининг коррупцияни қабул қилиш индексида беш поғонага кўтарилди

Ўзбекистон Transparency International ташкилотининг коррупцияни қабул қилиш индексида 180 мамлакат ичида 121-ўринни эгаллади. Йил давомида мамлакат беш поғонага кўтарилди. Ташкилот экспертлари коррупцияга қарши янада самарали курашиш учун «кенг қамровли ислоҳотлар» зарурлигини таъкидлади.


дайжест

Ўзбекистондаги 12 та автолизинг корхонаси мансабдорларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Ўзбекистонда фаолият юритиб келган 12 та автолизинг корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган. Рақобат қўмитаси фуқароларни бундай фирмалар алдовига ишониб қолмасликка чақирди.


дайжест

Давлат сирларини ошкор қилишда айбланган Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон 10 йилга қамалди

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон давлат сирларини ошкор қилганликда айбланиб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу сиёсатчига олти ой ичида чиқарилган иккинчи ҳукм саналади: ўтган ёзда суд уни коррупцияда айбдор деб топганди.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

дайжест

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)

Тошкентда Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг собиқ президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Тадбирда ҳукумат ва Президент администрацияси вакиллари, шаҳар жамоатчилиги ҳамда собиқ президентнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова қатнашди. Фото.