Жамият

«Танлов эркинлиги муаммоси фақат университетга эмас, ҳаётнинг барча соҳаларига тааллуқли». Япониядаги магистрант Камилла Еникеева билан суҳбат
17 август 2021, 16:21

«Танлов эркинлиги муаммоси фақат университетга эмас, ҳаётнинг барча соҳаларига тааллуқли». Япониядаги магистрант Камилла Еникеева билан суҳбат

«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Японияда таҳсил олаётган магистрант Камилла Еникеева. Биз ундан нега Японияда ўқишни танлаганлиги, Япония олийгоҳларида таҳсил олишнинг афзалликлари, университетнинг иш топишдаги ўрни, хориждаги қийинчиликлар ва Ўзбекистондаги ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.

Чинозда 10 нафар «жиҳодчи» қўлга олинди — ИИВ
17 август 2021, 15:34

Чинозда 10 нафар «жиҳодчи» қўлга олинди — ИИВ

ДХХ ва ИИВ томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда яширин фаолият олиб бораётган «жиҳодчилар» оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинди. Улар «жиҳод» мақсадида Сурияга кетмоқчи бўлганлиги айтилмоқда.

Самарқандда муфтий Усмонхон Алимовнинг жанозаси ўқилди (фото)
17 август 2021, 15:22

Самарқандда муфтий Усмонхон Алимовнинг жанозаси ўқилди (фото)

Марҳум шайх Усмонхон Алимовнинг жаноза намози Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ўқилди. Жанозага Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Покистон ва бошқа давлатлардан қорилар ташриф буюрди — фоторепортаж.

Пастдарғомда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
17 август 2021, 12:53

Пастдарғомда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бир нафар йўловчи вафот этган, икки нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қаршида Nexia уриб юбориши оқибатида 9 ойлик бола ҳалок бўлди
17 август 2021, 09:29

Қаршида Nexia уриб юбориши оқибатида 9 ойлик бола ҳалок бўлди

Қарши шаҳрида Nexia пиёдалар ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган, болалар аравачасида бўлган 9 ойлик чақалоқни уриб юборди. Вояга етмаган бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тармоқларда афғон ҳарбийлари бўлган вертолёт акс этган видео пайдо бўлди
16 август 2021, 23:23

Тармоқларда афғон ҳарбийлари бўлган вертолёт акс этган видео пайдо бўлди

Тармоқларда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбийлари Сурхондарёга қўнган ва ичида афғон ҳарбийлари бўлган иккита вертолётни кўздан кечираётгани акс этган видеоёзув пайдо бўлди. «Толиблар Кобулни эгаллади, биз жанг майдонидан қочдик… Бошқа чорамиз йўқ эди»", — дейди афғон ҳарбийларидан бири.

«Газета.uz» мақоласидан сўнг ЙҲХББ хизмат текшируви ўтказади
16 август 2021, 22:42

«Газета.uz» мақоласидан сўнг ЙҲХББ хизмат текшируви ўтказади

«Газета.uz»нинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақидаги видеоёзувларни кўриб чиқишдаги муаммолар тўғрисидаги мақоласидан сўнг ЙҲХББ хизмат текшируви тайинланганлигини маълум қилди.

Афғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёти ва 24 та вертолёти Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтган
16 август 2021, 21:09

Афғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёти ва 24 та вертолёти Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтган

14−15 август кунлари Афғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёти ва 24 та ҳарбиий вертолёти Ўзбекистон ҳаво ҳудудига кирган ва Термиз халқаро аэропортига мажбурий қўндирилган. 15 августда Афғонистоннинг Embraer 314 ҳарбий самолёти уни кузатиб бораётган Ўзбекистон ҲҲКнинг «МИГ-29» самолёти билан тўқнашиб, ҳар икки самолёт Сурхондарё вилояти ҳудудига қулаган. Уларнинг учувчилари парашют орқали ерга тушишган.

Депутатлар Тошкент чегараларини кенгайтиришни тасдиқладилар
16 август 2021, 20:44 1

Депутатлар Тошкент чегараларини кенгайтиришни тасдиқладилар

Қонунчилик палатаси депутатлари Тошкент шаҳри ва вилоятининг тўрттадан туманлари чегараларини ўзгартириш тасдиқладилар. Пойтахт чегаралари 7853,3 га ер майдони ҳисобига кенгаядиган бўлди. Шу билан бирга, Сергели ва Бектемир туманларидан бир қисм ер Зангиота ва Юқоричирчиқ туманлари таркибига ўтади.

Сурхондарёда Афғонистон ҳарбий самолёти қулаб тушгани тасдиқланди
16 август 2021, 17:21

Сурхондарёда Афғонистон ҳарбий самолёти қулаб тушгани тасдиқланди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳаво кучларига тегишли самолётнинг Сурхондарёда қулаб тушганини тасдиқлади. «Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишнинг олди олинган», — дея қайд этди вазирлик. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақидаги видеоёзувларни кўриб чиқишда қандай муаммолар бор?
16 август 2021, 17:11 1

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақидаги видеоёзувларни кўриб чиқишда қандай муаммолар бор?

Икки йил олдин йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақидаги видеоларни юклаш учун сайт ишга туширилди. У йўлдаги қоидабузарликларга қарши курашнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилиши керак эди. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ДЙҲХХ инспекторлари яққол қоидабузарликни рад этишлари, енгилроқ жазо тайинлашлари ёки уни умуман «пайқамасликлари» ҳам мумкин.

Бухорода уй-жой қуриш учун ер олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
16 август 2021, 16:39

Бухорода уй-жой қуриш учун ер олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

Бухорода 10 минг доллар эвазига ваколатли танишлари ёрдамида уй-жой қуриш учун ер олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан иш очилди.

«Болани 6 ёшдан мактабга беришга шошилмаслик лозим» — тиббиёт фанлари доктори
16 август 2021, 15:38 1

«Болани 6 ёшдан мактабга беришга шошилмаслик лозим» — тиббиёт фанлари доктори

Болани 7 ёшга етмасдан мактабга бериш қанчалик тўғри? Бундай ёшда боланинг руҳий ва жисмоний ҳолатида қандай ўзгаришлар кузатилади? Мактаб ёшидаги болада қандай кўникмаларни шакллантириш керак? Тиббиёт фанлари доктори, профессор Шоанвар Шомансуров ушбу саволларга жавоб берди.

Суд Жаҳонгир Отажоновни огоҳлантириш билан кифояланди
16 август 2021, 15:22

Суд Жаҳонгир Отажоновни огоҳлантириш билан кифояланди

Суд мажлисида қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов ИИБ ходимларини ҳақорат қилганини тан олди ва қилган ишидан пушанмон эканлигини билдирди. Шуни ҳисобга олган ҳолда суд уни жавобгарликдан озод қилиб, огоҳлантириш билан чекланди.

Сурхондарёда Афғонистоннинг фарқлаш белгилари бўлган самолёт қулаб тушди
16 август 2021, 12:57

Сурхондарёда Афғонистоннинг фарқлаш белгилари бўлган самолёт қулаб тушди

Хабарларга кўра, Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Афғонистон фарқлаш белгилари бўлган самолёт қулаб тушди. Ҳозирча расмий изоҳлар бўлмади.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда
16 август 2021, 12:43

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда

Ҳафта бошида республика бўйлаб салқин об-ҳаво сақланиб туради. Чоршанба куни Эрон ҳудудларидан нисбатан иссиқ об-ҳаво кириб келади. Ҳаво ҳарорати ҳафтанинг охирига келиб, кечалари +18…+20 даражагача, кундуз кунлари +36…+38 даражагача кўтарилади.

Олмалиқда 49 киши музқаймоқдан заҳарланди
16 август 2021, 09:58

Олмалиқда 49 киши музқаймоқдан заҳарланди

Олмалиқ шаҳрида 36 киши музқаймоқдан заҳарланиб, шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Улардан 31 нафарига руҳсат берилиб, беш нафарининг аҳволи ўртача деб баҳоланмоқда. Бундан ташқари, ҳудди шу ташхис билан яна 1З нафар бемор тиббиёт бирлашмасига ётқизилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Косон тумани ҳокимлиги панжаралари вилоят ҳокими танқидидан сўнг олиб ташланди
16 август 2021, 08:42

Косон тумани ҳокимлиги панжаралари вилоят ҳокими танқидидан сўнг олиб ташланди

Косон тумани ҳокимлиги панжаралари Қашқардаё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев танқидидан сўнг олиб ташланди. Туман маъмурияти фуқаролар билан ишлашда очиқлик ва ошкораликка доим амал қилиниши, ҳокимлик халқ билан ўртадаги ҳар қандай тўсиқни олиб ташлаш тарафдори эканини маълум қилди.

Қандай ҳолатларда коронавирусга қарши эмланиш тавсия этилмайди?
15 август 2021, 12:43

Қандай ҳолатларда коронавирусга қарши эмланиш тавсия этилмайди?

Коронавирусга қарши эмлаш жараёнида айрим ҳолатларда вакцина олиш бўйича тиббий чекловлар бўлиши мумкин. Қайси ҳолатларда коронавирусга қарши вакцина олиш тавсия этилмайди? Бошқа турдаги вакцина олганлар қанча вақтдан кейин коронавирусга қарши эмланиши мумкин? Ушбу саволларга Санитария-эпидемиологик хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков жавоб берди.

Муфтий Усмонхон Алимов вафот этди
15 август 2021, 11:53 1

Муфтий Усмонхон Алимов вафот этди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 71 ёшида вафот этди. Аввалроқ, унинг Москвада даволанаётгани маълум қилинган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг