Жамият

Орол денгизи тубида навбатдаги саксовул экиш ишлари бошланди
19 феврал 2024, 18:00

Орол денгизи тубида навбатдаги саксовул экиш ишлари бошланди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида идоралар ҳамда экофаол ёшлар томонидан Орол денгизи тубида саксовул экиш ишлари бошланди. 2024 йилда жами 150−200 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо қилиш режалаштирилган.

Мартда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
19 феврал 2024, 17:19

Мартда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?

Ўзбекистонда бу йилги март нисбатан салқин бўлиши прогноз қилинмоқда. Ой давомида ҳарорат кечалари −5…+10, кундузи +5…+22, жанубда +25 даража атрофида бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

TBC Bank Group PLC 2023 йил натижаларини эълон қилди
19 феврал 2024, 17:00

TBC Bank Group PLC 2023 йил натижаларини эълон қилди

TBC Bank Group PLC 16 февраль куни 2023 йил якунлари билан ўртоқлашди. Компаниянинг Ўзбекистондаги мувафақиятли фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда таълим муассасаларида газланган ҳамда энергетик ичимликларни ичиш ва сотиш тақиқланиши мумкин
19 феврал 2024, 16:47

Ўзбекистонда таълим муассасаларида газланган ҳамда энергетик ичимликларни ичиш ва сотиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда боғча, мактаб, коллеж ҳамда олий ўқув юртларида ширин, газланган ва энергетик ичимликлар ҳамда тузи юқори бўлган қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни ва сотишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Жиззахдаги оилавий боғчада қаровсиз қолган бола ариққа тушиб кетиб, вафот этди
19 феврал 2024, 15:10

Жиззахдаги оилавий боғчада қаровсиз қолган бола ариққа тушиб кетиб, вафот этди

Дўстлик туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2−3 нафар бола назоратсиз қолиши туфайли кўчага чиқиб кетди. Уларнинг бири ариққа тушиб кетиб, вафот этди. Ҳолат юзасидан прокуратура терговга қадар текширув ўтказмоқда. Мактабгача таълим агентлиги мазкур боғча ёпилишини маълум қилди.

Ўзбекистонда 5 йил ичида жиноятчилик 2,3 баробарга ошган, 2021 йилдан пасайиш кузатилган
19 феврал 2024, 14:52

Ўзбекистонда 5 йил ичида жиноятчилик 2,3 баробарга ошган, 2021 йилдан пасайиш кузатилган

Ўзбекистонда 2019−2023 йилларда рўйхатга олинган жиноятлар сони 2,3 баробарга — 46 мингдан 104 мингтага ошган. 2021 йилдаги кескин кўтарилишдан сўнг босқичма-босқич пасайиш кузатилмоқда. Шу билан бирга, йил давомида ўта оғир ва оғир жиноятлар сони ортган.

Чоршанбадан ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда
19 феврал 2024, 11:34

Чоршанбадан ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда

Ўзбекистон бўйлаб 19−20 февраль кунлари вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат кечалари −8…−12, баъзи жойларда -16 даражагача совийди, кундузи −3…+2 даража бўлади. Чоршанбадан иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Баъзи жойларга туман тушади.

Сурхондарёда яширинча олиб кирилаётган 10 млрд сўмлик сигаретлар тўхтатиб қолинди
19 феврал 2024, 11:16

Сурхондарёда яширинча олиб кирилаётган 10 млрд сўмлик сигаретлар тўхтатиб қолинди

«Сариосиё» темир йўл чегара божхона постида яширинча олиб кирилаётган 10 млрд сўмлик сигаретлар тўхтатиб қолинди. 402 минг қути маҳсулот Тожикистонга ўтиш учун республикага кириб келган поезд вагонидан аниқланди.

Хоразмда меҳрибонлик уйи қизлари билан жинсий алоқа қилган собиқ мансабдорлар нега манзил-колонияларда экани тушунтирилди
19 феврал 2024, 10:40

Хоразмда меҳрибонлик уйи қизлари билан жинсий алоқа қилган собиқ мансабдорлар нега манзил-колонияларда экани тушунтирилди

Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқа қилган собиқ мансабдорлар жазони манзил-колонияда ўтаётгани маълум бўлди. Бунинг сабабини Тошкент шаҳар судлари тушунтирди.

Тошкент вилоятидаги «заправка» 37,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
19 феврал 2024, 09:30

Тошкент вилоятидаги «заправка» 37,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Оҳангарон туманидаги «заправка»лардан бири яширин йўллар билан қўшимча тармоқ тортиб, газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бундан кўрилган зарар 37,5 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди.

Ўзбекистондаги барча газ «заправка»ларга «қисқа муддатли» чекловлар киритилмоқда
18 феврал 2024, 11:39

Ўзбекистондаги барча газ «заправка»ларга «қисқа муддатли» чекловлар киритилмоқда

Магистраль газ қувурларида босимнинг камайиши сабабли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига «қисқа муддатли» чекловлар киритилмоқда. Бензин «заправка»ларга автобензин маҳсулотлари қўшимча миқдорларда етказиб берилади, дея ишонтирди Энергетика вазирлиги.

Ўзбекистоннинг учта вилоятида 50 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди
18 феврал 2024, 11:09

Ўзбекистоннинг учта вилоятида 50 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди

Энергетика вазирлиги Самарқанд, Бухоро ва Жиззах вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилаётганидан огоҳлантирди. Бунинг оқибатида 50 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолмоқда.

Тошкентликлардан кучли қор ёғиши сабабли шахсий автомобилларидан фойдаланмаслик сўралди
18 феврал 2024, 10:47

Тошкентликлардан кучли қор ёғиши сабабли шахсий автомобилларидан фойдаланмаслик сўралди

Пойтахт ҳокимлиги аҳолини қор ёғиши 12 соатгача давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Аҳолидан шахсий автомашиналардан фойдаланишни минималлаштириш сўралди.

Тошкент вилоятида ўқувчининг бошини деворга уриб, жароҳатлаган ўқитувчига жиноий иш очилди
18 феврал 2024, 10:04

Тошкент вилоятида ўқувчининг бошини деворга уриб, жароҳатлаган ўқитувчига жиноий иш очилди

Чиноз туманидаги 1-мактаб ўқитувчиси 7-синф ўқувчисининг бошини деворга бир неча бор қаттиқ уриб, жароҳат етказди. Бола шифохонага жойлаштирилди, ўқитувчига жиноят иши қўзғатилди.

Tashkent Index автотураргоҳидаги соябон бир неча автомобиллар устига қулади
18 феврал 2024, 09:21

Tashkent Index автотураргоҳидаги соябон бир неча автомобиллар устига қулади

Tashkent Index cавдо мажмуаси автотураргоҳидаги соябон қор ёққани ортидан бир неча автомобиль устига қулаб тушди. Бозор маъмурияти соябон остида 35 та машина бўлгани, уларнинг 6 тасига шикаст етганини билдирди. Моддий зарар эса қоплаб бериладиган бўлди.

Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипедчини уриб юборди
18 феврал 2024, 08:52

Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипедчини уриб юборди

Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипеддаги эркакни уриб юборди. Воқеа Андижон шаҳрида содир бўлган. Жабрланувчининг соғлиғи билан боғлиқ хавотирли ҳолат йўқлиги маълум қилинди.

Тошкентнинг бир нечта жойларида Алексей Навальний хотирасига ҳурмат бажо келтирилди (фото)
17 феврал 2024, 22:25

Тошкентнинг бир нечта жойларида Алексей Навальний хотирасига ҳурмат бажо келтирилди (фото)

Тошкентдагилар, асосан, Россия фуқаролари мухолифатчи, Россия президентлигига собиқ номзод Алексей Навальнийни хотирлашди. Улар марҳумни эслаб, «Шаҳидлар хотираси» хиёбони, Россия элчихонаси, «Россотрудничество», украин шоири Тарас Шевченко ҳайкали ва Космонавтлар майдонига гуллар қўйишди.

ФВВ Ўзбекистон аҳолисини томдан тушиши мумкин бўлган қор ва музлардан эҳтиёт бўлишга чақирди
17 феврал 2024, 15:14

ФВВ Ўзбекистон аҳолисини томдан тушиши мумкин бўлган қор ва музлардан эҳтиёт бўлишга чақирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини қорли ва совуқ кунларда кўчада эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга, бинолар томидан тушиши мумкин бўлган қор ва музлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархини кўрсатувчи ахборот тизими ишга туширилади
17 феврал 2024, 13:59

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархини кўрсатувчи ахборот тизими ишга туширилади

Ўзбекистонда 2025 йил 1 мартгача қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг бозордаги нархлари тўғрисидаги доимий, ишончли ва аниқ маълумотлар билан таъминлайдиган «Электрон агросаноат бозори» ахборот тизими ишга туширилади ва Миллий ахборот платформаси билан интеграцияси қилинади.

Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликлардан 29 февралгача мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этиши сўралди
17 феврал 2024, 12:21

Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликлардан 29 февралгача мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этиши сўралди

Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқароси 29 февралгача мамлакатдан чиқиб кетиши сўралди. Фуқаро ўз хоҳиши билан шундай қилса, депортация қилинмайди ва келгусида мамлакатга қайта кириб бориш имкониятига эга бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг