Жамият

Тошкентда судья пора олишда гумонланиб ушланди
3 апрель 2024, 14:58

Тошкентда судья пора олишда гумонланиб ушланди

Сергели туман суди судьяси пора олганликда гумонланмоқда. Судьялар олий кенгаши унинг ваколатини тугатди ва жиноий жавобгарликка тортишни тасдиқлади.

«Ойлик 1,5 мингдан 3 минг долларгача». Бандлик вазири — ривожланган мамлакатларда ишчи кучига бўлган талаб ҳақида
3 апрель 2024, 13:12

«Ойлик 1,5 мингдан 3 минг долларгача». Бандлик вазири — ривожланган мамлакатларда ишчи кучига бўлган талаб ҳақида

Бандлик вазири Беҳзод Мусаев энг кам иш ҳақи 1500−3000 долларни ташкил этувчи ривожланган мамлакатларда меҳнат ресурсларига талаб юқори экани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, ташқи меҳнат миграцияси Ўзбекистон фуқароларига янги касб ва стандартларни ўрганиш имкониятини беради.

Ўзбекистондаги айрим мактабларда фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади
3 апрель 2024, 13:05

Ўзбекистондаги айрим мактабларда фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади

Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилидан ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда чет тилини билиш бўйича камида B2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади. Бунинг учун уларга ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш ишларига хусусий сектор жалб этилади
3 апрель 2024, 12:47

Умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш ишларига хусусий сектор жалб этилади

Ўзбекистонда умумфойдаланишдаги йўлларни таъмирлаш ишларига хусусий сектор аутсорсинг асосида жалб қилинади, дея таъкидлади Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов. «Эксплуатация бўйича стандартларимиз эскириб кетган. Бу эса маблағларнинг самарасиз ишлатилишига йўл очади», — деди у.

Тошкентдаги боғча тарбиячиси боланинг қўлини кўкартиргани учун ишдан олинди
3 апрель 2024, 11:05

Тошкентдаги боғча тарбиячиси боланинг қўлини кўкартиргани учун ишдан олинди

Юнусобод туманидаги боғчада йиғлаган болага қўпол муносабатда бўлиб, унинг қўлларини қўкартирган тарбиячи ишдан бўшатилди. Туман мактабгача таълим бўлими аёлнинг ҳаракатларини «ниҳоятда қўпол, педагог учун хос бўлмаган» дея атади. Ишни прокуратура ўрганмоқда.

Тошкентда масжидларда ўғрилик қилган шахс 6 йилга қамалди
3 апрель 2024, 10:28

Тошкентда масжидларда ўғрилик қилган шахс 6 йилга қамалди

Пойтахтдаги масжидларда пул ва телефонлар ўғирлаб юрган эркак 6 йилга қамалди. У пулни ўз эҳтиёжига ишлатиб, телефонларни сотиб юборган.

ANORBANK «Ўзбекистондаги қимматбаҳо брендлар» рўйхатидан жой олди
3 апрель 2024, 09:00

ANORBANK «Ўзбекистондаги қимматбаҳо брендлар» рўйхатидан жой олди

Brand Finance томонидан эълон қилинган «Ўзбекистондаги энг қиммат брендлар» рейтингида ANORBANK 16 млн АҚШ доллари қиймати билан еттинчи ўринни эгаллади.

Хоразмда иккита гуруҳ ўртасидаги жанжалнинг олди олинди, 15 киши ушланди
3 апрель 2024, 01:41

Хоразмда иккита гуруҳ ўртасидаги жанжалнинг олди олинди, 15 киши ушланди

Урганч туманида икки шахс ўзаро низони гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжаллашиш орқали ҳал қилишга урингани аниқланди. ДХХ ва ИИБ тадбирида тўқнашув тўхтатиб қолинди. 9 киши ЖК, 6 киши МЖТК моддалари бўйича қамоққа олинди.

Ўзбекистонда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар эълон қилинди
3 апрель 2024, 01:21

Ўзбекистонда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар эълон қилинди

Ўзбекистонда ташқи меҳнат бозорига киришни осонлаштириш ва ўз ватанига қайтган мигрантларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Бунда меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозими жорий қилинади, 24 соатлик Call-марказлар очилади, шунингдек, харажатларнинг бир қисми қопланади.

Қашқадарёда 16 ёшли йигит ўзини осиб қўйди
3 апрель 2024, 00:45

Қашқадарёда 16 ёшли йигит ўзини осиб қўйди

Қарши шаҳрида 9-синф ўқувчиси уйидаги газ трубасига ўзини осиб, вафот этди. Унинг онаси ўғли бесабаб ўз жонига қасд қилганини, ҳеч кимга нисбатан даъвоси йўқлигини айтган. Ҳозирда текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
2 апрель 2024, 21:59

2 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Уй қамоғидагилар учун электрон браслет, Ўзбекистоннинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари, НКМКнинг Давактивга ўтказилган акциялари, Ривалдо ва Денилсон билан келишувга эришган «Бунёдкор» ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Бекободда аёл ўзини 5-қаватдан ташлаб вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
2 апрель 2024, 21:47

Бекободда аёл ўзини 5-қаватдан ташлаб вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти Бекобод туманида 28 ёшли аёл 5-қаватдан қулаб вафот этганди. У эри томонидан мунтазам зўравонликка учрагани айтилган. Бош прокуратура ҳолат юзасидан ЖКнинг «ҳомиладор аёлни ўзини ўзи ўлдиришга ундаш» қисми билан жиноят иши очилганини маълум қилди.

Тошкент аэропортида яна бир такси хизмати ишга тушди
2 апрель 2024, 17:54

Тошкент аэропортида яна бир такси хизмати ишга тушди

Тошкент аэропортининг учиб келиш залида 1 апрелдан бошлаб Sixt Uzbekistan бренди остидаги такси хизмати фаолият бошлади. Бу ушбу аэропортдаги Taxi Airport Tashkent`дан кейинги иккинчи расмий такси ҳисобланади.

Ўзгидромет 6 та вилоятда қор кўчиш хавфини эълон қилди
2 апрель 2024, 17:12

Ўзгидромет 6 та вилоятда қор кўчиш хавфини эълон қилди

3−8 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли 9 та вилоятда қор кўчиш хавфи юзага келиши мумкин.

Депутатлар Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
2 апрель 2024, 16:44

Депутатлар Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Депутатлар Солиқ кодексининг «қотил» номини олган 227−1-моддасини ўзгартириш бўйича қонунни қабул қилди. Бу модда юзасидан жарима чоракдаги соф даромаднинг 100 фоизидан 2 фоизигача камаяди. Маълум бўлишича, модда бўйича 1,5 мингдан ортиқ тадбиркор жаримага тортилган ва 700 млрд сўм жарима солинган.

Тошкент туманларида ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат
2 апрель 2024, 16:02

Тошкент туманларида ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат

Тошкентнинг деярли барча туманларида 15 апрель-20 май кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади. Рўйхат.

Тошкентдаги Давлат драма театрида вақтинча томошалар ўтказилмайди
2 апрель 2024, 12:45

Тошкентдаги Давлат драма театрида вақтинча томошалар ўтказилмайди

Пойтахтдаги Ўзбекистон давлат драма театрида таъмирлаш ишлари сабабли бир муддат томошалар ўтказилмайди. Ижодий жамоа кўчма спектакль ва гастроль сафарларини давом эттиради. Аввалроқ «Газета.uz» шароитидан кўра номи кўпроқ ўзгарган мазкур томошагоҳ ҳақида мақола эълон қилганди.

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи ошди
2 апрель 2024, 12:24

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи ошди

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи 5000 сўмга қимматлади. Боғ маъмурияти буни ҳайвонларни парваришлаш харажатлари ва коммунал хизматлар нархи ортгани билан изоҳлади.

Уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш таклиф этилмоқда
2 апрель 2024, 10:28

Уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш таклиф этилмоқда

Ички ишлар вазирлиги уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш кўзда тутилган қарор лойиҳасини эълон қилди. Браслет шахсларнинг оёғига тақилади. Бу амалиётни 2024 йилда босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.

Тошкентнинг 2 туманидаги айрим жойларда вақтинча газ бўлмайди
2 апрель 2024, 09:58

Тошкентнинг 2 туманидаги айрим жойларда вақтинча газ бўлмайди

Сешанба куни таъмирлаш ишлари туфайли пойтахтнинг Сергели (10:00 дан 18:00 гача) ва Янгиҳаёт (14:00 дан 17:00 гача) туманларидаги айрим жойларда газ етказиб бериш тўхтатилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг