13−15 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали жанубий Урал вилоятларидан совуқ ва нам ҳаво массасининг кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

13−4 февраль кунлари республикада баъзи жойларда шамол кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши кутилмоқда. 15−17 февралда кечаси ҳаво ҳарорати -4−7 даражагача совуққа тушиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади. Шамол ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0−2° илиқ ва кундузи 2−4° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17−22 м/с гача кучаяди, Қорақалпоғистонда 25−28 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2−7° совуқ, кундузи -2 — +3° илиқ, Устюртда кечаси ва кундузи 2−7° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17−22 м/с гача, айрим туманларида чанг-тўзон, Навоий вилоятида 25−28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ — 3° илиқ, кундузи 1−6° илиқ; чўл ҳудудларда кечаси ва кундузи 0−5° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17−22 м/с гача, айрим туманларида чанг-тўзон, Жиззах вилоятида 25−28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 2−7° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17−22 м/с гача, айрим туманларида чанг-тўзон, Сурхондарё вилоятида 25−28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0−5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 6−11° илиқ бўлади.

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17−22 м/с гача, айрим туманларида чанг-тўзон, Фарғона вилоятида 25−28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 2−7° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол г;арбдан 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17−22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3−8° совуқ, кундузи 0−5° совуқ бўлади.