11 февраль, жума куни Ўзбекистонда 504 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Касалланишлар умумий сони 233 минг нафарга етди, деб хабар берди ССВ.

Бир кун олдин (пайшанба куни) 625 кишининг тест таҳлили мусбат натижани кўрсатганди.

Энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида — 229 та, Тошкент вилояти — 88 та, Самарқанд — 34 та, Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда — 21 тадан қайд этилган. Қолган ҳудудларда 19 тадан (Хоразм) 6 тагача (Сирдарё) вирус юқиш ҳолати кузатилган.

Касалликдан соғайганлар жами 216153 (+856) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганларнинг умумий сони 1599 нафарни ташкил қилди.

Қолаверса, кеча 89 нафар кишида пневмония аниқланди. Бир кун аввал ушбу кўрсаткич 103 та эди.

Маълумот ўрнида, Сўнгги марта 700 тадан кам ҳолат 11 январь куни қайд этилганди — ўшанда 604 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олганди, қолавеса, 4 киши вафот этганди.