13 февраль, якшанба куни ҳолатига Ўзбекистонда 322 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олди, деб хабар берди ССВ.

Жума куни 504 тагача камайган кунлик ҳолат кўрсаткичи, шанба куни 439 тага тушган.

Кеча энг кўп ҳолат Тошкент шаҳри (122 та), Тошкент вилояти (56 та), Сурхондарё (19 та), Самарқанд (18 та) ва Андижонда (15 та) қайд этилган.

Бир кун ичида пойтахтнинг ўзида 542 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар умумий сони 218078 нафарга (93%) етди.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1604 нафарни ташкил қилди.

Қолаверса, кеча 61 нафар (шанба куни 76 нафар) кишида пневмония аниқланди.