Охирги беш йилда — 2019−2023 йилларда Ўзбекистонда қайд этилган жиноятлар сони 2,3 баробарга ошган. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг Ички ишлар вазирлигига таянган маълумотларида қайд этилган.

2019 йилда 46 089 та (10 минг аҳолига 13,7) жиноят содир этилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 104 096 тага (28,3) ошди. 2021 йилда кескин ўсиш қайд этилди — 111 082 (31,8), бу 2020 йилга нисбатан 1,8 баробар кўп — 62 081 (18,1). Кейин пасайиш кузатилди: 2022 йилда 105 215 та (29,2) ва 2023 йилда 104 096 та жиноят қайд этилган.

Ўтган йилги умумий жиноятларнинг 1184 таси Жамоат транспортида ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси томонидан қайд этилган.

Йил давомида энг кўп жиноятлар (жиноятчилик даражаси бўйича эмас, балки умумий сони бўйича, яъни аҳолига нисбатан) Тошкент шаҳрида — 21 728 та (10 минг кишига 71,5), Фарғона вилоятида — 13 025 та (32,1), Тошкент вилоятида — 12 430 та (40,7) ва Андижон вилоятида — 7487 та (22,1) содир бўлган. Энг кам жиноят Жиззах вилояти — 3192 та (21,2), Сирдарё вилояти — 3387 та (37,1) ва Хоразм вилоятида — 3023 та (15,1) қайд этилган.

Аксарият вилоятларда ўтган йили жиноятчиликнинг ўсиши кузатилиб, фақат Тошкент шаҳрида 1063 тага, Фарғона вилоятида 2157 тага ва Сирдарё вилоятида 18 тага камайган.

Мамлакатда жиноятларнинг оғирлиги бўйича ўта оғир жиноятлар сони йил давомида 800 тага ошиб, 4318 тани, оғир жиноятлар 3467 тага ошиб, 29 145 тани ташкил этган. Таққослаш учун 2019 йилда 2073 та ўта оғир ва 8089 та оғир жиноятлар содир этилган. Шундай қилиб, беш йил ичида ўсиш 2 баробар ва 3,6 баробарни ташкил этди.

Йил давомида ижтимоий хавфли бўлмаган, унча оғир бўлмаган жиноятлар сони мос равишда 400 тага камайиб 27 430 тагни ва 4 986 тага камайиб 43 203 тагача тушди. 2019 йилга нисбатан ўсиш мос равишда 2 ва 1,9 баробарни ташкил этди.

Умуман олганда, жиноятлар орасида катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган жиноятлар устунлик қилмоқда — 41,5 фоиз. Оғир жиноятлар улуши 28 фоиз, унча оғир бўлмаган жиноятлар 26,4 фоиз ва ўта оғир жиноятлар 4,1 фоизни ташкил этади.

Ўта оғир жиноятларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида — 1110 та (жами жиноятларнинг 25,7 фоизи), Тошкент шаҳрида — 553 та (12,8 фоиз) ва Самарқанд вилоятида — 451 та (10,4 фоиз) содир этилган. Ундан кейин Фарғона — 351, Андижон — 333, Сурхондарё — 251, Хоразм — 223 ва Қашқадарё вилоятида — 167 та ҳолат қайд этилган. Энг кам ҳолатлар Қорақалпоғистонда — 110 (2,5 фоиз), Навоийда — 98 (2,3 фоиз) ва Жиззах вилоятларида — 81 (1,9 фоиз) кузатилди.

Энг кўп жиноятлар иқтисодий соҳада — 43,8 фоиз, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятлар иккинчи ўринда — 24 фоиз, давлат органлари, бошқарув ва жамоат бирлашмалари фаолиятига қарши жиноятлар — 16,4 фоиз, шунингдек, шахсга қарши жиноятлар — 15,2 фоиз содир этилган. Тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар 0,4 фоизни, экология соҳасида 0,2 фоизни ташкил этди.

Йил давомида жиноят содир этганларнинг умумий сони 88 913 нафарни (Тошкент шаҳрида — 13 745) ташкил этди. Бу 2022 йилдагига (90 169 нафар) нисбатан кам, лекин 2019 йилга (42 487) нисбатан 2 баравардан ортиқ нафар. Жами 72 061 нафар шахснинг 81,9 фоизи жиноий жавобгарликка тортилган. Вояга етмаганларнинг улуши 3,9 фоиз, аёллар — 12,3 фоиз.