Тошкент вилояти Чиноз туманида 7-синф ўқувчисининг бошини деворга урган ўқитувчига жиноят иши очилди, дея хабар бермоқда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова.

Қайд этилишича, 11 февраль куни тумандаги 1-мактаб ўқитувчиси А.С. 14 ёшли, 7-синф ўқувчиси М.С.ни бошини деворга бир неча бор қаттиқ уриб, жароҳат етказган.

Бунинг оқибатида бола бош қисми соҳасидаги жароҳатлар билан шифохонага жойлаштирилган, дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмига (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) асосан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов олиб борилмоқда.