16 февраль куни йил якунларига бағишлаб ўтказилган учрашувда TBC Bank Group PLC менежменти 2023 йил учун натижаларни тақдим этди. TBC Group Uzbekistan`нинг муваффақиятли фаолиятига доир муҳим кўрсаткичлар тақдимотнинг диққат марказига айланди. Ҳисоботда Ўзбекистондаги экотизимнинг муҳим жиҳатлари ва ютуқларига урғу берилди.

Муҳим кўрсаткичлар:

  1. Фойдаланувчилик базасининг сезиларли даражада кенгайиши: фойдаланувчилар сони сезиларли даражада ошиб, 15,7 млн кишига етди. Ушбу кўрсаткич TBC Group`нинг мамлакатдаги тоборо кенгроқ фаолиятини ва мижозларнинг компания хизматларига бўлган ишончини кўрсатади:
    • мамлакатдаги йирик тўлов сервисларидан бири бўлган Payme`нинг ҳар ойлик фаол фойдаланувчилари (MAU) сони сезиларли даражада ошди — 800 минг киши — ва 3,4 млнга етди;
    • бир вақтнинг ўзида ҳар кунлик фаол фойдаланувчилар (DAU) сони шу давр учун 90 минг кишига ошиб, 473 минг кишига етди. TBC Group Uzbekistan`нинг ҳар ойлик фаол фойдаланувчилари (MAU) сони 2,3 бараварга ошди ва 965 минг фойдаланувчини ташкил қилди.
  2. Кредит портфелининг шиддат билан ўсиши: кредит портфели 2,3 бараварга ошиб, 301,7 млн АҚШ долларини ни ташкил қилди. Бу кенгайиш мижозларнинг TBC Group Uzbekistan таклифларига бўлган ишончини ва банкнинг уларнинг молиявий эҳтиёжларини самарали қондира олиш қобилиятини акс эттиради;
  3. Мижозлар маблағлари портфелининг сезиларли даражада ўсиши: мижозлар маблағлари портфели шиддат билан ўсиб, 219 млн долларга етди. Ушбу сакраш мижозларнинг TBC Group Uzbekistan депозит маҳсулотларига ва хизматларига бўлган ишончини кўрсатади ҳамда унинг бозордаги позициясини қўшимча равишда мустаҳкамлайди;
  4. Даромаднинг сезиларли даражада яхшиланиши: гуруҳнинг соф фойдаси сезиларли даражада ошди ва 21,8 млн долларга етди, бу 26% ROE (капиталнинг рентабиллиги) `га тенг;
  5. Банк томонидан зарарсиз ишлаш ва даромадлилик нуқтасига эришилиши: TBC Group Uzbekistan 2023 йилда зарарсиз ишлаш нуқтасига эришди ва уни 5,4 млн доллар миқдоридаги соф фойда билан якунлади. Бу банк тўлиқ рақамли эканини ва банк лицензияси олинганидан буён бор-йўғи уч йил ўтганини инобатга олган ҳолда, улкан ютуқ ҳисобланади. Дунёдаги саноқли банкларгина бундай қисқа муддат ичида зарарсиз ишлаш нуқтасига эришган;
  6. Банкка рекорд миқдорда йиллик сармоянинг киритилиши: бундай ҳайратланарли ўсиш фонида акциядорлар банкни барқарор ва мустаҳкам қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. 2023 йилда 50,5 млн доллар миқдорида рекорд йиллик сармоя қиритилди, банк фаолиятининг уч йили давомида банк сармоясига йўналтирилган инвестицияларн6инг умумий ҳажми 129,9 млн долларга етди;
  7. Муҳим тайинловлар: халқаро бизнес раҳбари лавозимига илгари «Тинкофф» гуруҳида бош директори лавозимида ишлаган Оливер Хюзнинг тайинланиги TBC Group жамоасидаги муҳим янгиликлардан бирига айланди. Унинг тажриба ва кўникмалари TBC Group Uzbekistan бош директор Ника Курдиани билан биргаликда яқин йилларда бизнеснинг Ўзбекистонда янада юқорироқ даражага чиқишига кўмаклашади. 2023 йилги натижалар TBC Group Uzbekistan`нинг ҳайратланарли муваффақиятини кўрсатади.

«Биз нафақат ўсишда давом этяпмиз ходимларимиз сони 1,2 мингга етди, балки бу соҳада янги стандартларни ҳам яратяпмиз. Бизнинг миссиямиз — банк хизматларини шунчаки онлайн тарзда тақдим этиш эмас, балки молия бозори ландшафтини ўзгартиришдир. 2023 йил — бу бизнинг инновациялар ва муваффақиятли келажак сари йўлимизнинг бошланиши», — TBC Group Uzbekistan бош директори Ника Курдиани қуйидагиларни қайд этди.

TBC Group Uzbekistan

Бугун TBC Group Uzbekistan Ўзбекистондаги учта финтех-компаниядан иборат: TBC Group Uzbekistan, «TBC Рассрочка» ва Payme тўлов сервиси.

TBC Group Uzbekistan — Ўзбекистондаги биринчи диджитал-банклардан бири. TBC Bank Group PLC`нинг бир қисми ҳисобланади. Ўз фаолиятини 2020 йилда бошлаган TBC Group Uzbekistan ўзининг инновацион молиявий технологиялар платформалари ёрдамида мижозларга хизмат кўрсатган ва мобил илова орқали чакана банк ечимларини таклиф қилган ҳолда шиддат билан ривожланмоқда. Бугунги кунда 4 млн дан ортиқ рўйхатдан ўтган фойдаланувчи уйидан чиқмасдан туриб банк хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга. «Одамларнинг ҳаётини осонлаштирамиз» — TBC Bank фаолиятининг асосий ишлаш тамойили. Рақамли технологияларни ҳаётнинг барча соҳаларига илгари сурар экан, TBC жамоаси навбатлар, офислар, бюрократия, мураккаб жараёнлар, узоқ кутишлардан холи банкни яратмоқда.

Payme — Ўзбекистоннинг молиявий технологиялар соҳасидаги етакчи компаниялардан биридир. Бутун мамлакат бўйлаб 11,6 млн дан ортиқ фойдаланувчи кундалик вазифаларни ҳал қилишда тўлов иловасига ишонч билдирмоқда.

Payme фойдаланувчиларга картадан картага ўтказмаларни, коммунал ва давлат хизматлари тўловларини амалга ошириш, маблағларини бошқариш, қаҳвахона ва ресторанларда тўлаш ва бошқа кўплаб ишларни бажариш имкониятини тақдим этади. Payme 2012 йилда интернет-эквайринг тизими сифатида ташкил қилинган. 2016 йилда ўзининг асосий маҳсулоти — Payme мобил иловасини ишга туширди. 2019 йил апрелида TBC гуруҳи TBC`нинг 51% улушини 5,5 млн долларга сотиб олди, ўша пайтда компания 10,8 млн долларга баҳоланганди. 2023 йил май ойида TBC Group Uzbekistan Payme сервисининг 113,6 млн долларга баҳоланган қолган 49% акцияларини сотиб олди экотизимларидан бири.

TBC Bank Group PLC (TBC PLC) — Лондон фонд биржасида TBCG символи остида рўйхатга олинган ва FTSE 250 индексига кирувчи компания. TBC PLC компанияси TBC Bank АЖ (TBC Bank) ва компаниялар гуруҳининг она компанияси ҳисобланади, 2020 йилга қадар уларнинг фаолияти Грузия молия секторида ва у билан боғлиқ соҳаларда жамланган эди. Шунингдек TBC PLC Грузиядаги энг йирик рақамли экотизимлардан бири — TNET орқали номолиявий хизматларни ҳам тақдим этади. 2020 йилда TBC PLC ўз фаолиятини Ўзбекистонга кенгайтирди.


TBC PLC Лондон биржасида TBCG белгиси остида котировка қилинади ва FTSE 250 индексига киради. Шунингдек, у FTSE4Good индекслар серийаси ва MSCI United Kingdom Small Cup индексининг аъзоси ҳисобланади.

Сайт: tbcbank.uz
Facebook: fb.com/tbcbankuz
Instagram: @tbcbankuzbekistan
Telegram: t.me/tbc_bank_uzb

Реклам ҳуқуқлари асосида.