Жамият

Женисбек Пиязов олий таълим вазирининг маслаҳатчиси бўлди
15 апрель 2024, 12:22

Женисбек Пиязов олий таълим вазирининг маслаҳатчиси бўлди

Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маданият ҳамда санъатни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Мазкур лавозим жамоатчилик асосида жорий этилган ва унга ҳақ тўланмайди.

Чоршанбадан ёғингарчилик тўхтаб, ҳарорат кўтарилади
15 апрель 2024, 11:43

Чоршанбадан ёғингарчилик тўхтаб, ҳарорат кўтарилади

Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Чоршанбадан бошлаб ҳаво ҳарорати аста-секин исийди ва иш ҳафтаси охирида +25…+31 даражага етади.

Жиззахда ОИВ инфекцияли икки шахс бошқалар билан жинсий алоқа қилгани аниқланди
15 апрель 2024, 11:27

Жиззахда ОИВ инфекцияли икки шахс бошқалар билан жинсий алоқа қилгани аниқланди

Жиззах вилоятида ОИВ билан касалланган икки шахс қасддан бошқалар билан жинсий яқинлик қилгани аниқланди. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Президент сирдарёлик боғбонга Tracker автомобилини совға қилди
15 апрель 2024, 11:24

Президент сирдарёлик боғбонга Tracker автомобилини совға қилди

Узоқ йиллардан буён узум етиштириб келаётган сирдарёлик боғбонга президент совғаси — Tracker автомобили топширилди. Турсунбой ота Ариповнинг айтишича, давлат раҳбари ундан маҳалладаги узум етиштирувчиларга мураббийлик қилишни сўраган.

Аллен Каррнинг «Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» асари ўзбек тилида чоп этилди
15 апрель 2024, 11:00

Аллен Каррнинг «Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» асари ўзбек тилида чоп этилди

Asaxiy Books ва Халқ банки ҳамкорлигида Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи «Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» китоби ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилди.

9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
15 апрель 2024, 10:31

9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

16−17 апрель кунлари кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босишига олиб келиши хавфи ҳам мавжуд.

Тошкент вилоятининг Сўқоқ қишлоғига сел келди. Талафот кўрилмагани айтилмоқда
15 апрель 2024, 09:46

Тошкент вилоятининг Сўқоқ қишлоғига сел келди. Талафот кўрилмагани айтилмоқда

Шанба куни кузатилган кучли ёмғир сабабли Паркент туманининг Сўқоқ қишлоғига сел келди. Сув ҳудуддаги автомобиль йўлининг қатнов қисмига тошиб чиқди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳодиса оқибатида ҳеч қандай талафот аниқланмаганини билдирди.

Uzbekistan Airways Тошкентдан Тель-Авивга ва тескари йўналишдаги битта рейсни бекор қилди
15 апрель 2024, 08:26

Uzbekistan Airways Тошкентдан Тель-Авивга ва тескари йўналишдаги битта рейсни бекор қилди

Uzbekistan Airways Яқин Шарқдаги вазият туфайли 15 апрелга белгиланган Тошкент-Тель-Авив-Тошкент йўналиши бўйича HY301/302 рейсини бекор қилди.

Кўкдала тумани ҳокимининг муқаддам судланган ўринбосари коррупцияда гумонланмоқда
14 апрель 2024, 18:45

Кўкдала тумани ҳокимининг муқаддам судланган ўринбосари коррупцияда гумонланмоқда

15 млн сўмни олаётган вақтда Кўкдала тумани ҳокимининг муқаддам талон-торож қилишда судланган ўринбосари қўлга олинди, деб хабар бермоқда ДХХ. Шунингдек, Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи (муқаддам судланган) ҳам қўлга олинди.

Chery Beijing International Automotive Show ва Global Dealer Conference`да «Янги энергия» тақдим этилади
14 апрель 2024, 11:00

Chery Beijing International Automotive Show ва Global Dealer Conference`да «Янги энергия» тақдим этилади

25−30 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Chery Beijing International Automotive Show ва Chery Global Dealer Conference доирасида Chery компанияси ривожланишнинг янги стратегия, технология ва моделларини тақдим этади.

Собиқ бош вазир ўринбосари, журналист ва ёзувчи Эркин Самандар оламдан ўтди
14 апрель 2024, 00:11

Собиқ бош вазир ўринбосари, журналист ва ёзувчи Эркин Самандар оламдан ўтди

Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари, журналист, ёзувчи, шоир ва драматург Эркин Самандар 90 ёшида Урганчда вафот этди.

Фарғонада мактаб ўқитувчиси ўқувчининг қариндошлари томонидан калтакланди
13 апрель 2024, 23:51

Фарғонада мактаб ўқитувчиси ўқувчининг қариндошлари томонидан калтакланди

Тошлоқ туманидаги мактабда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси билан қарама-қаршилик сабабли унинг қариндошлари томонидан дўппосланди. Ҳолат ИИБ назоратига олинди, тергов ҳаракатлари бошланди.

14 апрель куни Тошкентдаги Янги Ўзбекистон кўчаси автомобиллар учун ёпилади
13 апрель 2024, 22:57

14 апрель куни Тошкентдаги Янги Ўзбекистон кўчаси автомобиллар учун ёпилади

Тошкент шаҳрида 14 апрель куни биатлон чемпионати доирасида марафон ўтказилиши муносабати билан Янги Ўзбекистон кўчасининг катта қисмида транспортлар ҳаракати соат 6:00 дан 14:00 гача тўлиқ чекланади.

13 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
13 апрель 2024, 22:23

13 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Электрон сигареталар импорти учун тақиқ, поезд дизайни лойиҳаси учун 100 млн сўмлик танлов, Сидней тажрибаси асосида ободонлаштириладиган Тошкент маҳаллалари, сув тошқинлари сабаб халқаро форумни кейинга қолдирган Тоқаев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Кимё-технология лицейи негизида яна мактаб ташкил этиш таклиф этилмоқда — Юнусобод ҳокими
13 апрель 2024, 21:46 1

Кимё-технология лицейи негизида яна мактаб ташкил этиш таклиф этилмоқда — Юнусобод ҳокими

Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиев Акбаробод маҳалласидаги 2007 йилда кимё-технология лицейи тасарруфига ўтказилган мактабни қайтаришни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда бинонинг атиги 30 фоизидан фойдаланилмоқда.

Бухородаги тўйда 50 дан ортиқ одам заҳарланди
13 апрель 2024, 21:45

Бухородаги тўйда 50 дан ортиқ одам заҳарланди

Бухоро вилоятидаги тўйда 53 киши, жумладан, 13 нафар бола заҳарланди.

Тошкент шаҳрида баҳорги иссиқ сув таъминотидаги узилишлар жадвали эълон қилинди
13 апрель 2024, 20:51

Тошкент шаҳрида баҳорги иссиқ сув таъминотидаги узилишлар жадвали эълон қилинди

15 апрелдан Тошкент шаҳри иссиқ сув таъминотида тўрт кунлик узилишлар бошланади. Veolia Energy Tashkent жадвални эълон қилди.

Click ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Inson Uchun хайрия платформасини тақдим қилди
13 апрель 2024, 17:00

Click ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Inson Uchun хайрия платформасини тақдим қилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Click компанияси томонидан Inson Uchun хайрия платформаси тақдимоти бўлиб ўтди. У хайрия қилувчилар ва хайрияга муҳтожлар ўртасидаги кўприк вазифасини бажаради.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
13 апрель 2024, 11:59

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Қизириқ туманининг собиқ ҳокими Шерзод Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимига молия масалалари бўйича биринчи ўринбосар бўлди. Шунингдек, Зиёда Аминова Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.

Ўзбекистонда электрон сигареталар импорти ва сотувини тақиқлаш таклиф қилинмоқда
13 апрель 2024, 11:36

Ўзбекистонда электрон сигареталар импорти ва сотувини тақиқлаш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимларини олиб кириш ва сотишни тақиқлаш, шунингдек, ушбу чекловларни бузганлик учун жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактаб ўқувчилари орасида электрон сигаретлардан фойдаланиш кўпайганини қайд этмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг