Ижтимоий тармоқларда маданият вазири Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипеддаги эркакни уриб юборгани акс этган видеолар тарқалди.

Уларда автомобиль йўлнинг белгиланманган қисмидан ўтаётган велосипед ҳайдовчисини уриб юборгани, шундан сўнг машина ичидан вазир ва унинг ҳайдовчиси тушиб унга ёрдам беришга шошилганини кўриш мумкин.

Маданият вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдираркан, воқеа 16 февраль куни Андижон вилояти Қорасув шаҳрида содир бўлганини маълум қилди.

Жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб борилган ва шифокорлар унга тезкор тиббий ёрдам кўрсатишган. Текширувлар натижасида йўловчининг соғлиғи билан боғлиқ жиддий, хавотирли ҳолат йўқлиги аниқланган.

Вазирлик фуқаролардан йўлда ҳаракатланиш маданиятига қатъий риоя қилишларини сўради.