17 февраль куни Тошкент вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида назорат тадбирлари ўтказилди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

Хусусан, Оҳангарон туманидаги «О.П.П.» МЧЖга қарашли «заправка»га тортилган газ қувури кўздан кечирилган. Унда яширин йўллар билан қўшимча тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган.

Бунинг оқибатида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 37 млрд 534 млн сўм (25 млн 23 минг метр куб табиий газ)ни ташкил этган.

газ заправка, газдан ноқонуний фойдаланиш, оҳангарон

Истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги метан «заправка»лардан бири 62,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган. Ўзбекистон бўйлаб 2023 йилнинг 11 ойида АГТКШлар 110,4 млрд сўмга тенг бўлган табиий газ ўғирланган.