11 март куни Шавкат Мирзиёев фармони [ПФ-46-сон] билан «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ўзгартириш ва қўшимча киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилинди.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 майдан Сирдарё дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади, шунингдек, ноқонуний қазиб олиш ишлари натижасида табиатга етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилади.

Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, қирғоқ бўйи минтақасидаги бузилган ерларнинг табиий ҳолатини қайта тиклаш ва реабилитация қилиш чора-тадбирлари амалга оширилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилиши маълум қилинганди.