Жамият

Сиз менинг Навоийдаги вакилим бўласиз — президент тадбиркор қизга автомобиль совға қилди
30 август 2021, 16:24

Сиз менинг Навоийдаги вакилим бўласиз — президент тадбиркор қизга автомобиль совға қилди

Шавкат Мирзиёев Навоийга ташрифи давомида вилоят ёшлари билан суҳбатда бўлди. Президент ёш тадбиркор Мирей Аманбаевага автомобиль совға қилиб, унга ёшларни жўшқинлантиришини, давлат раҳбарининг Навоийдаги вакили бўлишини айтди.

Тошкент вилоятида депутатлар ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув келиб чиқди. Икки томон вазиятни турлича изоҳламоқда
30 август 2021, 16:21

Тошкент вилоятида депутатлар ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув келиб чиқди. Икки томон вазиятни турлича изоҳламоқда

Тошкент вилоятида мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирида депутатлар ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув келиб чиқди. Вилоят ИИББ маълумотига кўра, можарога халқ вакиллари тадбирга ниқобсиз келганлиги сабаб бўлган. Депутатлар эса 50 нафарга яқин ёш бола ва уларнинг ота-оналари байрамга киритилмагани, яна бир аёлга куч ишлатилгани ҳамда депутатнинг дахлсизлик ҳуқуқи бузилганини айтишмоқда.

Ҳафта давомида иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
30 август 2021, 15:01

Ҳафта давомида иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Душанба ва сешанба кунлари ёз ойларидек иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Сентябрнинг дастлабки 5 кунлигида Эрон ҳудудларидан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати +36…+39 даражагача кўтарилади.

Ғофур Раҳимов ҳомийлигида Қуйичирчиқда STEM фанларига ихтисослашган мактаб очилди
30 август 2021, 12:34

Ғофур Раҳимов ҳомийлигида Қуйичирчиқда STEM фанларига ихтисослашган мактаб очилди

Тадбиркор Ғофур Раҳимов ҳомийлигида Қуйичирчиқ туманидаги 45-мактабнинг эски биноси ўрнида STEM фанларига ихтисослашган таълим маскани бунёд этилди. 600 ўринга мўлжалланган мактаб замонавий жиҳозлар ва сўнгги ахборот технологиялари билан жиҳозланган.

Сирдарёда 9,2 млрд сўмлик ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйилди
30 август 2021, 12:01

Сирдарёда 9,2 млрд сўмлик ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Сирдарё вилоятида крипто-актив қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатини аниқлади. Корея ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган 3 нафар гумондор 9,2 млрд сўмлик 3529 дона компьютер қурилмасидан ва 265,2 млн сўмлик электр энергиядан қонунга зид равишда фойдаланиб келганлиги айтилмоқда.

Расул Кушербаев аэропортда расмга тушиш мумкин эмаслигини танқид қилди
30 август 2021, 09:39

Расул Кушербаев аэропортда расмга тушиш мумкин эмаслигини танқид қилди

Ўзбекистонда 2016 йилдан бошлаб самолётларда суратга олиш тақиқланган. Шунингдек, йўловчиларга орқа фонда самолёт билан суратга тушишга ҳам тақиқ мавжуд. 2018 йилдан бошлаб мамлакатда жамоат жойларида, жумладан, Тошкент телеминорасида ва метрода эркин суратга олишга рухсат берилган. Депутат Расул Кушербаев самолёт фонида расмга тушиш мумкин эмаслигини танқид қилди.

Ўзбекистонга 90 минг доза «Спутник V» вакцинаси келтирилди
30 август 2021, 02:14

Ўзбекистонга 90 минг доза «Спутник V» вакцинаси келтирилди

Душанба куни Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 90 минг дозалик иккинчи компоненти олиб келинди. У вакцинанинг биринчи компонентини қабул қилган фуқароларни иккинчи босқичда эмлашга мўлжалланган.

«Янги Ўзбекистон» боғи орқали ўтган йўлда ҳаракат чекланади
29 август 2021, 20:30

«Янги Ўзбекистон» боғи орқали ўтган йўлда ҳаракат чекланади

«Янги Ўзбекистон» боғида Мустақиллик байрами нишонланиши муносабати билан Тошкентни Чимён билан боғловчи янги йўлда 31 августдан 2 сентябргача транспорт ҳаракати чекланади.

Тошкент-3 аэропорти ўз фаолиятини қайта тиклайди
29 август 2021, 18:54

Тошкент-3 аэропорти ўз фаолиятини қайта тиклайди

Афғонистондан амалга оширилган эвакуация рейсларига хизмат кўрсатиш учун 19 август куни ёпилган Тошкент-3 маҳаллий рейслар аэропорти 31 августдан ўз фаолиятини тикламоқда

Бир гуруҳ чироқчиликлар прокурор билан учрашиш учун ғалаён кўтарганига изоҳ берилди
29 август 2021, 15:24

Бир гуруҳ чироқчиликлар прокурор билан учрашиш учун ғалаён кўтарганига изоҳ берилди

Чироқчида қўшни ҳомиладор аёлни зўрламоқчи бўлганида аёл томонидан пичоқлаб ўлдирилган марҳумнинг яқинлари прокурор билан учрашиш мақсадида тўпалон кўтаргани маълум қилинди. Бош прокуратура мазкур йиғилиш аслида ИИО томонидан аҳоли вакиллари билан маст ҳолда ўғлини ўлдирган ота билан боғлиқ жиноят ишини муҳокама қилиш учун ташкил этилганини билдирди.

Ҳафта бошида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда
29 август 2021, 13:24

Ҳафта бошида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

30 август куни Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Деворларда гиёҳванд моддаларни реклама қилган шахслар ушланди
29 август 2021, 12:56

Деворларда гиёҳванд моддаларни реклама қилган шахслар ушланди

Тошкентда Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида уйларнинг деворларига гиёҳванд моддаларни реклама қилган ёзувларни ёзган уч фуқаро қўлга олинди. Текширувларда жами 62 та ёзув аниқланди.

«Osten» лифтлари EOИИ сертификатини олди
28 август 2021, 17:00

«Osten» лифтлари EOИИ сертификатини олди

Сертификат йўловчи ва юк-йўловчи лифтларининг хавфсизлик талаблари нуқтаи назаридан Европа стандарти талабларига мувофиқлигини тасдиқлади.

Хитой-ўзбек вакцинасининг III фаза тадқиқотлари натижалари эълон қилинди
28 август 2021, 14:43

Хитой-ўзбек вакцинасининг III фаза тадқиқотлари натижалари эълон қилинди

Жума куни ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг III фаза тадқиқотлари натижаларининг дастлабки статистик таҳлили эълон қилинди. Унга кўра, вакцина барча штаммлар учун умумий 81,7% самарадорликни намойиш этган. Инновацион ривожланиш вазирлиги баёнотига кўра, «клиник тадқиқотлар натижаси вакцина аҳолига коронавирус юқишининг олдини олишда самарали эканини тасдиқлаган».

Минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланилади
28 август 2021, 13:14 2

Минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланилади

Ҳукумат қарори билан 2022 йилдан оилани кам таъминланган деб эътироф этишда қўлланиладиган ва жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига тенглаштирилади.

Фарғонада туғруқхона шифокорини калтаклаган шахс қўлга олинди
28 август 2021, 11:45

Фарғонада туғруқхона шифокорини калтаклаган шахс қўлга олинди

Фарғонада туғруқхона шифокорини калтаклаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзгатилиб, у процессуал тартибда ушланди. У аввалроқ, сурункали равишда интизомни бузгани учун ички ишлар органларидан ҳайдалгани айтилмоқда.

27 август куни 829 киши коронавирусга чалинди, 8 нафар бемор вафот этди
28 август 2021, 11:11

27 август куни 829 киши коронавирусга чалинди, 8 нафар бемор вафот этди

Жума куни Ўзбекистонда 829 киши COVID-19 билан касалланди, 857 нафар бемор эса тузалди. Даволанаётган беморларнинг 8 нафари оламдан ўтди. Қолаверса, шу куни 334 кишида пневмония аниқланган, беморларнинг 4 нафари вафот этган.

Нима тайёрлаймиз: маффинлар
28 август 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: маффинлар

Резавор мевали, қуюлтирилган сут ва творогли, шоколадли — Zira.uz мазали маффинлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Фарғонада эркак киши шифокор аёлнинг сочидан тортиб, куч ишлатди
27 август 2021, 20:04

Фарғонада эркак киши шифокор аёлнинг сочидан тортиб, куч ишлатди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида эркак туғуруқхона ҳамширасининг сочидан тортиб, куч ишлатди. Мазкур ҳолатга эркакнинг неварасининг ўлими сабаб бўлгани аниқланди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фориш полигонида ўтказилаётган АрМИ-2021 мусобақаларида Ўзбекистон пешқадамлик қилмоқда
27 август 2021, 18:11

Фориш полигонида ўтказилаётган АрМИ-2021 мусобақаларида Ўзбекистон пешқадамлик қилмоқда

Марказий ҳарбий округнинг Фориш полигонида Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган «Ҳарбий тиббий эстафета» ва «Дала ошхонаси» мусобақалари давом этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари бошқа мамлакатларда ўтказилган ўйинларда ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг