дайжест

Рекламали танаффус. Тошкент ташқи реклама босқинига қарши қандай курашмоқчи?

Рақамли ривожланиш департаменти Тошкентдаги ташқи рекламани назоратга олмоқчи. Минглаб реклама конструкцияларининг эгалари тўлов қилмаяпти. Муаммо нимада, реклама дизайн-коди қандай бўлиши ва Тошкентни қай тариқа кўзни қувонтирувчи шаҳарга айлантириш мумкин — «Газета.uz» шу саволларга жавоб излади.


дайжест

«Россия санъаткорлари учун дунёда майдонлар қисқариб кетди» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков хорижлик хонандаларнинг Ўзбекистондаги концерти тадбиркорлар томонидан ташкил этилишини айтди. У россиялик қўшиқчиларнинг Ўзбекистонда концерт бериши ҳақида гапираркан, «улар учун дунёда майдонлар қисқариб кетди, шу сабаб бўш майдон қидиришга маҳкум», деди у.


дайжест

UzAuto Motors Cobalt, Damas ва Labo нархини оширди

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари нархини 3,5−6,7 фоиз оралиғида оширди. Компания, шунингдек, босқичма-босқич дилерларга кейинчалик сотиш учун автомобиль сотиб олиш имконини берадиган «ривожланган мамлакатларда қабул қилинган сотув тизими»ни жорий қилади.


дайжест

Сирдарё ўзанида норуда материалларни қазиб олишга 1 майдан муддатсиз мораторий жорий қилинади

1 майдан Сирдарё дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади. Бундан ташқари, ноқонуний қазиб олиш ишлари натижасида табиатга етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилади.


дайжест

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 919 млн сўм пул талон-торож қилингани аниқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги «Ўқув таълим-таъминот» муассасасининг «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида бюджет пули ўзлаштирилган бўлиши мумкин. Ташкилот билан шартнома тузган корхона керакли электрон қурилмаларни етказиб бермай, 919 млн сўмни талон-торож қилганликда гумонланмоқда.


дайжест

Нархларни ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган — UzAuto Motors

UzAuto Motors Damas, Labo ва Cobalt нархларни ошириш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини таъкидлади. «Контрактация жараёни олиб борилмаётганини инобатга олиб, chevrolet.uz сайтидаги нархлар 2024 йилнинг 4-чораги учун прогноз кўрсаткичлари асосида ҳисоблаб чиқилган», — дейилади хабарда.


дайжест

«Муаллифлик ҳуқуқи ишламаслиги сабаб санъаткорлар тўй учун ижод қиляпти» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи ишламаслиги туфайли санъаткорлар тўйдан манфаатдор бўлаётгани ва тўй учун ижод қилаётганини айтди. «Муаллифлар ўз ҳуқуқини таниши — энг катта ечим, бу соҳани тезроқ ишлашига сабаб бўлади», деди у.


дайжест

Сенат раиси БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг сессиясида қатнашмоқда

Нью-Йорк шаҳрида Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг сессиясида қатнашмоқда. Ташриф давомида ташкилот тузилмалари раҳбарлари, президентлар ва ҳукумат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши ҳам режа қилинган.


дайжест

Наврўз муносабати билан Тошкентдан 5 та шаҳарга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Наврўз байрами муносабати билан Тошкентдан Нукус, Бухоро, Урганч, Фарғона ва Наманганга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.


дайжест

Ўзбекистонда Google, Netflix, Amazon ва бошқа интернет компаниялари қанча солиқ тўлади?

Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар, жумладан, Meta, Google, Apple, Netflix Ўзбекистондаги даромадларини икки баробарга ошириб, 635 млрд сўмга етказди. 2023 йилда улар 2022 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп солиқ тўлади.


дайжест

Ангор тумани ҳокими «Аёллар дафтари» маблағларидан Captiva сотиб олди

Сурхондарё вилоятининг Ангор тумани ҳокими «Аёллар дафтари» маблағлари ҳисобидан Captiva 5 машинасини сотиб олгани айтилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди.


дайжест

Ўзбекистонда Савдони ривожлантириш компанияси ташкил этилади

Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасидаги агентлик ва жамғармалар ўрнига Савдони ривожлантириш компанияси ташкил этилади. У чет элдан мутахассислар жалб этиб, экспортчилар янги бозорларга чиқишига кўмаклашиш, миллий брендларни хорижда тарғиб қилиш билан шуғулланади.


дайжест

Ўзбекистон қора сланецли уран конларини ўзлаштиришга China Nuclear Uran компаниясини жалб қилмоқчи

«Навоийуран» Хитойнинг China Nuclear Uran компанияси билан биргаликда қора сланецдан уран қазиб олиш ниятида. Хорижий делегация Ўзбекистондаги бир қанча уран конларида ўзлаштириш жараёнлари билан танишди, конлардан намуналар олинди.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

дайжест

Доҳадаги Дизайн биенналеси. У нима ва унда нималарни томоша қилиш мумкин?

Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва бошқа хорижий давлатларнинг 100 дан ортиқ дизайнерларини бирлаштирган Design Dohaʼнинг асосий кўргазмалари бўйича йўриқнома.