Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан бир қанча маҳаллий йўналишларга қўшимча авиақатновлар жорий этилишини маълум қилди.

Қўшимча рейслар:

  • Тошкент — Нукус — Тошкент — 20 март куни;
  • Тошкент — Бухоро — Тошкент — 20, 21, 24 март кунлари;
  • Тошкент — Урганч — Тошкент — 24 март куни;
  • Тошкент — Фарғона — Тошкент — 21 март куни;
  • Тошкент — Наманган — Тошкент — 24 март куни.

Парвозлар жадвали билан компания сайтида танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилганди. У 21−24 март кунлари эконом ва бизнес класс тарифлари учун амал қилади.