дайжест

Ўзбекистонда 8 мартдан электр энергияси етказиб беришдаги чекловлар бекор қилинди — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги газ босимининг нормаллашиши туфайли 8 мартдан бошлаб электр энергияси етказиб беришдаги чекловлар бекор қилинганини маълум қилди. Иссиқлик электр станциялари электр энергиясини ишлаб чиқариш учун кўпроқ газ ва камроқ кўмир ҳамда мазутдан фойдаланди.


дайжест

Бахтиёр Фазилов Gazli Gas Storage`нинг асосий бенефициари бўлиб қолмоқда — компания

Gazli Gas Storage компанияси Ўзбекистондаги энг йирик газ омбори бўлган «Газли»нинг оператори таъсисчилари ўзгарганига изоҳ берди. «Бахтиёр Фазилов реструктуризациядан кейин ҳам асосий бенефициар бўлиб қолмоқда. Компания ҳеч қачон санкция остидаги шахсларга тегишли бўлмаган», — дейилади баёнотда.


дайжест

«Вазирлик боғча опа эмас». Озодбек Назарбеков — санъаткорларга чора кўриш ҳақида

Маданият вазири Озодбек Назарбеков тармоқларда номақбул ҳаракатлар қилаётган санъат вакилларига чора кўриш ҳақидаги саволга жавоб берди. У «вазирлик боғча опа эмаслиги, назорат қилиш демократик нормага тушмаслиги»ни айтди. «Уларга чора кўрсак, либерал тараф мутлақ норози бўлади», — деди у.


дайжест

Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади

Ҳафта давомида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади. Чоршанбадан республика ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келади ва ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +3…+8 даражагача пасаяди. Жойларда шамол кучайиши, ёмғир қорга айланиши ҳам мумкин.


дайжест

Комилжон Муллажанов Сайхунобод тумани ҳокими бўлди

Комилжон Муллажанов Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ҳоким бўлди. Шунингдек, Абдурахим Умаров вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.


дайжест

«Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди

АҚШда 96-Оскар тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Энг яхши фильм номинациясида кутилганидек «Оппенҳаймер» ғолиб бўлди. Энг яхши актёр Киллиан Мёрфи бўлган бўлса, энг яхши актриса деб Эмма Стоун топилди. Ғолиблар рўйхатини тақдим этамиз.


дайжест

Ўзбекистонда тақиқланган оздирувчи маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди

«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси Ўзбекистонда тақиқланган оздирувчи маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди. Уларда кучли таъсир қилувчи сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланган.


дайжест

«Коммерсантъ»: Ўзбекистон Россия газини Туркия ва Хитойдан кўра арзонроққа сотиб олмоқда

2023 йили Ўзбекистон Россия табиий газини 1000 куб метри учун 160 доллардан сотиб олди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ». Бу нарх Туркия ва Хитойга сотилаётган Россия гази ўртача нархидан паст.


дайжест

Бокуда ўзбек тўни, сўзанаси ва заргарлик буюмлари кўргазмаси бўлиб ўтади

17 март куни Бокудаги Ҳайдар Алиев марказида «Чоклардаги мерос: Ўзбекистон каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат» кўргазмаси очилади. Унда ХIХ аср охири — ХХ аср бошларига оид 150 га яқин амалий санъат намуналари намойиш этилади.


дайжест

Республика мактабларида давомат 97,7 фоизга етди — Миллий гвардия

Миллий гвардия ахборот хизмати 6−8 февраль кунлари дарсларга 188 минг ўқувчи сабабсиз келмаганини аниқлади. Шунингдек, инспектор-психолог ва маҳалла еттилиги кўраётган чора-тадбирлар сабаб ўқувчилар давомати ижобий томонга ўзгараётганини, ҳозир давомат 97,7 фоизга етганини маълум қилди.


дайжест

Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди

Ўзбекистонлик дипломатлари ва Буюк Британия бизнес ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи Луис Колвелл ўртасидаги музокараларда Британия томони Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги қадамларини олқишлаб, бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди.


дайжест

Нурилла Абдурахманов Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди

Тошкент шаҳри Бектемир туманига аввал Чилонзор тумани ҳокимининг «Гавҳар» маҳалласидаги ёрдамчиси бўлиб ишлаган Нурилла Абдурахманов ҳоким этиб тайинланди.


дайжест

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари йил бошидан буён яна 2,37 млрд долларга камайди, маблағнинг бир қисми евробондларни тўлашга йўналтирилди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2,37 млрд долларга қисқариб, 32,2 млрд долларни ташкил этди, бу ўтган йил сентябридан бери энг кам кўрсаткич. Олтиннинг физик ҳажми ўзгармаган, аммо олтин ва валюта захираларининг қиймати пасайган. Маблағлар ҳисобидан 500 млн долларлик евробондлар сўндирилган.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

дайжест

«Мен кўнгил экологияси билан шуғулланаман» — халқ рассоми Акмал Нур

Февраль охирида Ўзбекистон халқ рассоми, Бадиий академия раиси Акмал Нурнинг «Ичимдаги ичимдадир» номли шахсий кўргазмаси очилди. Унда ижодкор сўнгги беш йил давомида чизган 70 га яқин расм намойишга қўйилган. «Газета.uz» мухбири Миролим Исажонов рассом билан кўргазма ҳақида суҳбатлашди.


дайжест

Янги очилган «Қипчоқ» метро бекатидан қаерга борса бўлади?

Энди Янгиҳаёт туманидан Қўйлиққа метро орқали бориш мумкин, бунга 20 дақиқа вақт кетади. Янги очилган «Қипчоқ», «Турон» метро бекатларида зина, эскалатор ва лифт ишлаб турибди. Сергели линиясидан бошқа метро йўналишига алмашиш учун йўловчилар алоҳида йўлкира тўлайди. (Янги бекатлардан фоторепортаж)


дайжест

Фото: Ўзбекистонда таровеҳ намозлари бошланди

10 мартдан Ўзбекистон бўйлаб таровеҳ намозларини адо этиш бошланди. «Газета.uz» пойтахтнинг қадимий масжидлардан бири — «Охун Гузар»дан фоторепортаж тайёрлади.