Интерпол одам савдоси бўйича қидирувда бўлган аёлни БААдан Ўзбекистонга депортация қилди, деб хабар берди ташкилотнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ахборот хизмати.

Аниқланишича, у онаси ва синглиси томонидан қидирилган. Терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан аёлларни фоҳишаликка юбориш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнатиш бўйича жиноий гуруҳ тузгани айтилмоқда.

«Жабрланувчиларни оиласи билан ажрашган ва моддий қийинчиликка дуч келган аёллар орасидан топган. Шу тариқа учинчи давлатлар орқали БААга олиб чиқиб, жабрланувчиларга яхши иш ваъда қилинган, бироқ Дубайга етиб келгандан сўнг уларнинг паспортини олиб қўйишар ва фоҳишалик билан шуғулланишга жўнатишарди», — дейилади хабарда.

Инерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги ММБлари ўртасидаги келишув натижасида аёл ҳибсга олингандан сўнг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш учун депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.