Тошкентда жаҳон автомобиль бозорида етакчиларидан бири BYD компаниясининг DM-i супер гибрид моделлари ва электромобилларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Масалан, 2022 йилда дунёда сотилган ҳар ўнинчи енгил автомобиль электромобиль ҳисобланади. Аҳамиятли жиҳати улар — фақат илғор мамлакатларда ишлаб чиқарилмоқда. Ўзбекистон автомобиль саноати технологик тараққиётнинг янги даври арафасида тургани, эндиликда энг кўп сотиладиган NEV автомобиллари Ўзбекистон бозоридан ўрин олишига замин яратади.

Бутун дунё инновацион ечимлар излаётган бир пайтда Ўзбекистон илғор технологияларни ўзлаштирган қатор давлатлар қаторига қўшилиш йўлидан ишонч билан бормоқда. Келажак авлодни ўйлаган ҳолда, Ўзбекистон энергияда ишловчи, замонавий автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича камида 10 йил олдинга чиқиш имконини берувчи янги давр остонасида турмоқда. Бу Ўзбекистонни МДҲда биринчи ва дунёда 14 мамлакатга айлантиришда барча имкониятлар мавжуд эканлигининг яна бир исботи.

«Автомобилсозлик — фан ва техника тараққиётини ўзида мужассам этган жаҳон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан саналади. Ушбу йўналиш ривожланган давлатларда етакчи, мультипликатив соҳа сифатида металлургия, нефть-газ ва кимё саноати, электротехника ҳамда бошқа турдош соҳаларда битта иш ўрнида 7−8 та иш ўрни яратишга мажбур қилади. Айни жиҳатларни англаган ҳолда, ривожланган давлатлар орасида энг юқори поғоналарни эгаллаш ҳамда улар даражасига етиш учун биз янги миллий технологияларни тадбиқ этамиз, илмий салоҳиятни юксалтирамиз ва яратамиз», — дея таъкилади тадбирда сўзга чиққан «Ўзаутосаноат» АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзаков.

Бугун, Ўзбекистон автомобилсозлиги халқаро майдонда ўз мавқейига эга бўлиш йўлида одимлаётгани, ҳали олдинда катта марралар борлигидан далолат. Ўзбекистон муҳандисларининг илмий салоҳиятини юксалтириш ҳамда соҳага оид техникаларни янада ривожлантиришни бугунги давр тақозо этмоқда.

реклама

«Ўзбекистон бозорига муваффақиятли кириб бориш биз учун ҳам илмий ҳам технологик ҳамкорликнинг янги истиқболларини очади. BYD ва UzAuto ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш орқали илмий-техник ва инновацион йўналишларда жипслаштириш мумкин. Бунда асосий мақсад илм-фан, технология ва инновацияларни ривожлантиришда кўп томонлама шерикликни биргаликда мустаҳкамлашдан иборат бўлиб, бу, шубҳасиз, Ўзбекистон манфаатига хизмат қилади», — дея таъкидлади BYD Auto Со., Ltd. бошқаруви раиси ўринбосари Иван Цао.

реклама

Ўзбекистонда янги энергия манбалари асосида ишлайдиган автомобиллар бу нафақат тежамкор ва экологик тоза транспорт воситасидир, бу:

  1. Юқори муҳандислик салоҳиятига эга лидер мамлакатлар орасига кириб бориш, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳасида имкониятларни яратиш ҳамда кенгайтириш, умуман олганда, барча соҳаларда олдинга қадам ташлаш имкониятини тақдим этувчи технологиялардир.
  2. Ўзбекистонда илгари қўлланилмаган янги юқори технологияларнинг ривожланиши. Бу арзон хомашёдан миллион долларлик маҳсулотлар, ҳусусан, аккумуляторлар, электродвигателлар, электрон блоклар, микрочиплар яратиш шунингдек, материалларга ишлов бериш, хомашёни қайта ишлашни ташкил этиш.
  3. Ўзбекистонда муҳандислик, маҳсулот дизайни, автомобилларни иқлим ва йўл шароитларига мослаштириш, синов лабораторияларни яратиш, замонавий стандартларни ўрганиш ва жорий этиш, электроэнергетика — саноат ҳамда илм-фан интеграцияси каби илмга асосланган йўналишларда фан ва мутахассислар салоҳиятини оширишдир.
  4. Ақлли автомобиллар ҳамда роботлаштирилган ишлаб чиқариш ускуналари учун дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, шунингдек, катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш ва марказлаштирилган маълумотлар марказларини яратишга қодир бўлган — IT-соҳасида юқори тоифали янги авлод мутахассисларнинг етишиб чиқишидир.
  5. Илмга асосланган технологияларни қўллаган ҳолда, юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этишдир. Дунё илғор тажрибаларини Ўзбекистон амалиётига тадбиқ этилиши, мамлакат учун ақлли датчиклар, сунъий интеллект, янги авлод ахборот тенологиялари (IoT), саноат дизайни, муҳандислик лойиҳалаш каби ёналишларда янги билимларни олиш ва илм-фанни ривожлантиришда рағбат берувчи керакли шароитларни яратади.
  6. Ёқилғи тақчиллиги ва экологик муаммолар даврида энергия ресурсларини тежашнинг навбатдаги қадамдир — электр транспорт воситаларини қувватлантириш станциялари учун ривожланган инфратузилма транспорт харажатларини камайтиришга олиб келади.

Янги транспорт турини ишлаб чиқаришга ўтиш — келажакка назар солишни англатади. Келажакда иқтисодий ривожланган, интеллектуал салоҳиятга эга ва рақобатбардош давлатда нафақат транспорт воситасига эга бўлган фуқароларни кўпайтириш, балки кўплаб ҳали мавҳум ҳамда кашф этилмаган янгиликларни яратувчи ижодкор ва олимларни шакллантириш йўлидаги сайъ-ҳаракатларни давом эттишдир.

Реклама ҳуқуқлари асосида.