PDP University IT соҳасига қизиқувчи иқтидорли ёшлар учун Unicorn 2.0 грантини эълон қилади. Ушбу грант қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

  • PDP University биринчи курс тўлов шартномасини 100%`гача қоплаш;
  • ётоқхона харажатларини қоплаш;
  • грант асосида таълим олаётган талабаларнинг уч маҳалгача овқатлашини таъминлаш.

Лойиҳанинг мақсади — иқтидорли ёшларга ўзини намоён этиш учун кенг имкониятлар яратиб беришдан, шу қаторда уларни бепул ўқитиш ва актуал бўлган IT соҳасини пухта ўргатишдан иборат. Шунингдек, уларнинг моддий ва ижтимоий шароитларини яхшилашга, маҳаллий ва хорижий илғор компанияларда фаолият юритадиган халқаро даражадаги мутахассис бўлишларига, катта StartUp лойиҳаларни бошлаш ва бошқаришга қодир, муҳим қарорлар қабул қила оладиган шахс сифатида шаклланишларига кўмак берилади.

реклама

Unicorn 2.0 | Social lift лойиҳаси учун Ўзбекистондаги етакчи 11 та компания ҳомийлик қилмоқда ва улар томонидан умумий қиймати 9,9 млрд сўмлик таълим гранти ажратилди. Грант учун ҳомийлик қилаётган компаниялар:

  • Megamotors;
  • Mervan;
  • Union Paper and Board;
  • Sifco International;
  • Alexor;
  • Keda SureMaker;
  • Megavan,;
  • Qurilish Trest;
  • Alfaruq;
  • Baloon by Megavan;
  • Declas.

реклама

Грантни қандай қилиб қўлга киритиш мумкин

Номзодлар Unicorn 2.0 грантини ютиб олиш учун қуйидаги босқичлардан ўтишлари лозим:

  1. Ҳужжат (ариза) топшириш жараёни. Бундан иштирокчи махсус сайтда ўзи ҳақидаги тўлиқ маълумотларни киритиб, берилган формаларни тўлдириши керак бўлади.
  2. Номзод билан интервью. Бунда сайтга ўз маълумотларини киритган талабгорлар билан Zoom платформаси орқали якка тартибга онлайн суҳбат ўтказилади.
  3. Махсус ўқув дастури ва имтиҳон. Ушбу босқичда суҳбатдан ўтган номзодлар икки ойлик Foundation (дастурлаш бўйича фундаментал билимлар) курсини онлайн ўқишлари ва курс сўнгида имтиҳондан ўтишлари керак бўлади.

Номзодлар ҳар бир қабул фазасида 96 кишидан саралаб олиниб, PDP Academy Foundation курсида таҳсил олишни бошлайдилар. Курсни муваффақиятли якунлаган 140 нафар иштирокчилар юқорида кўрсатилган грант ва имкониятлар соҳибига айланадилар.

реклама

Unicorn — миллиард долларлик компаниялар сари илк қадам.

Телефон: (+998) 78−777−77−47.

Сайт: university.pdp.uz
Instagram: @pdp.university
Telegram: t.me/pdpuniversity

Реклама ҳуқуқлари асосида.