Наврўз байрами куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади

Шанба куни Каспий денгизидан булутли массивлар кириб кела бошлайди. Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати нисбатан пасаяди, бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Бироқ 21 март куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади.

Нукус воқеалари бўйича яна 39 нафар судланувчига нисбатан суд ҳукми ўқилди

17 март куни Бухоро вилояти судида Нукус воқеаларида қатнашганликда гумонланган яна 39 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. Уларнинг 28 нафарига 5 йилдан 11 йилгача қамоқ жазоси тайинланди. 11 нафар айбланувчи эса шартли равишда суд залидан озод қилинди.

«Интернетдаги провокацияларга эргашманг» — Нукус воқеалари бўйича судланувчи Есимкан Қанаатов

Нукус воқеалари бўйича 39 нафар судланувчи қаторида журналист Есимкан Қанаатовга ҳам ҳукм ўқилди. У шартли равишда озодликка чиқарилди. Интервью давомида Қанаатов Даулетмурат Тажимуратовнинг «агитацияларига алданиб қолгани»ни айтди ва халқдан «интернетдаги провокацияларга эргашмаслик»ни сўради.

Ўзбекистонда яшовчи Афғонистон фуқаролари Сурхондарёда кўчат экишда иштирок этмоқда

Табиат ресурслар вазирлиги ва БМТ агентликларининг Сурхондарёда ўрмон барпо этиш лойиҳасида 200 га яқин ўзбекистонлик ва 413 нафар афғонистонлик иштирок этди. Лойиҳа доирасида Термиз шаҳри ва вилоятнинг тўртта туманидаги ташкил этилган 100 гектар яшил ҳудуд ва истироҳат боғларига кўчатлар экилди.

ТДТ аъзолари капитали $500 млнлик Туркий инвестиция фондини тузди, Ўзбекистоннинг улуши — $100 млн

Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар томонидан тузилган Туркий инвестиция жамғармасининг устав капитали 500 млн долларни ташкил қилади. Ўзбекистоннинг ундаги улуши 100 млн долларга баҳоланмоқда.

Shaffof номи остидаги юздан ортиқ газ «заправка»ларда текширув бошланди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Shaffof савдо белгиси остидаги 73 та тадбиркорлик субъектига қарашли юздан ортиқ газ тўлдириш шохобчаларининг «электр ва газ тармоқларидан ноқонуний фойдаланиш» ҳолатлари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонга Россиядан олиб кирилаётган газли ва пневматик қуроллар тўхтатиб қолинди

Қорақалпоғистондаги «Довут-ота» чегара постида Россиядан Ўзбекистонга олиб ўтилаётган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган газли ва пневматик тўппончалар, газ баллонлари ва патронлар аниқланди.

Ўзбекистонга 900 минг дозага яқин Pfizer вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга 13−15 март кунлари коронавирусга қарши жами 875 520 доза Pfizer вакцинаси келтирилди. Айни кунгача мамлакатда жами 75,6 млн доза вакцинадан фойдаланилган.

Мустақил комиссия суддан Нукус иши бўйича 39 нафар айбланувчига адолатли жазо сўради

Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича мустақил комиссия аъзолари суд раисидан Нукус иши бўйича 39 нафар айбланувчига нисбатан инсонпарварлик тамойиллари асосида, адолат мезонларига мувофиқ жазо тайинланишини сўради.

9 та ҳудудда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

18−21 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Транспорт вазирлиги Грузия, Озарбайжон ва Туркияга автотранспортда юк ташувчиларга мурожаат қилди

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Россия-Грузия чегарасидаги «Юқори Ларс» назорат-ўтказиш пунктида аксарият йўлаклар ёпилгани сабабли миллий ташувчиларга ушбу ҳолатни инобатга олишларини сўради. Ҳозирда Россия ва Озарбайжон ўртасида 3 та назорат-ўтказиш пунктлари фаолият кўрсатмоқда.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

«Мамлакатлар таназзули сабаблари»дан: Шу қадар яқин, шу қадар фарқли

Тошкентда «Мамлакатлар таназзули сабаблари» китоби ҳаммуаллифи Жеймс Робинсон билан учрашув бўлиб ўтади. Мазкур тадбир ахборот ҳамкори ҳисобланган «Газета.uz» нега айрим мамлакатлар фаровонроқ деган саволга жавоб изланган китобдан парчалар эълон қилади.