17 март куни Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокими ўринбосари Умиджон Жумагалдиев бахтсиз воқеа оқибатида вафот этди, деб хабар бермоқда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

У туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, унинг вафотига йўл-транспорт ҳодисасига учрагани сабаб бўлган.

Маълумот учун, Умиджон Жумагалдиев 1990 йилда Гурлан тумани Ҳазорасп қишлоғида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси. 2021 йилда туман ҳокими ўринбосари этиб тайинланган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Унинг 3 нафар фарзанди бўлган.