Тошкент шаҳридаги иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти оператори Veolia Energy Tashkent пойтахтдаги иситиш тармоқлари гидравлик синовдан ўтказилишини маълум қилди.

Иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 1 майдан 4 августгача бўлган даврда иситиш тармоқларини механик куч ва зичлик учун юқори босим остида иссиқлик тармоқларининг синовлари ташкил этилади. Бироқ бу давр мобайнида иссиқ сув ўчирилмайди.

Cинов жадвалга мувофиқ ўтказилади, улар билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания cиновлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ҳамда йўлакларга чиқиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

«Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар жой биноларида яшовчи фуқаролардан эътиборли ва эҳтиёт бўлишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Носозликлар ҳақида қуйидаги телефон орқали хабар бериш мумкин: 78−129−01−85.