Жамият

Кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади
18 май 2023, 10:27

Кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади

1 декабрдан Ўзбекистонда кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади. Бунда «Кучли зилзиладан огоҳлантириш» мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
18 май 2023, 09:34

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

18−20 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

ССВ 60 ёшдан ошганларга хавфли дорилар тарқатилаётганини рад этди
18 май 2023, 09:30

ССВ 60 ёшдан ошганларга хавфли дорилар тарқатилаётганини рад этди

Тармоқларда Ўзбекистонда 60 ёшдан ошганларга Хитойдан келтирилган хавфли дорилар тарқатилаётгани ҳақида хабар тарқалди. ССВ буни «бўҳтон ва сафсатадан бошқа нарса эмас» деб атади.

17 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
17 май 2023, 22:00

17 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Нукус ишида апелляция берган яна 28 маҳкум, Cobalt ва Lacetti нархи ошишини рад этган UzAuto Motors, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ҳақида, хотинидан қасд олиш учун 2 ўғлини бўғиб ўлдирган самарқандлик эркак, «яшил энергия» сертификатлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкентга ҳоким бўлиб қолган такси ҳайдовчиси ҳақидаги «Ҳоким бува» мини-сериали намойиши бошланди
17 май 2023, 19:10

Тошкентга ҳоким бўлиб қолган такси ҳайдовчиси ҳақидаги «Ҳоким бува» мини-сериали намойиши бошланди

Интернетда режиссёр Сарвар Каримов томонидан суратга олинган «Ҳоким бува» мини-сериалининг намойиши бошланди. Комедия жанридаги ушбу сериал ижтимоий-сиёсий муаммолардан муттасил нолиб юрадиган такси ҳайдовчисининг Тошкентга ҳоким бўлиб қолиши ва бу лавозимдаги саргузаштлари ҳақида.

«Жамиятда фундаментал ҳуқуқларнинг фидойи ҳимоячилари ролида юристлар кўпроқ бўлишини истардим» — адлия вазири
17 май 2023, 18:38

«Жамиятда фундаментал ҳуқуқларнинг фидойи ҳимоячилари ролида юристлар кўпроқ бўлишини истардим» — адлия вазири

«Тошкент ҳуқуқ баҳори» халқаро форумида адлия вазири Акбар Тошқулов жамиятда фундаментал ҳуқуқларни яхши томонга буришга ҳаракат қилувчилар ролида юристлар кўпроқ бўлишини исташини айтди. «Чунки биз юристлар муаммони кундалик иш жараёнида доим кўрамиз ва уларнинг ечимини ҳам биламиз», — деди у.

Тошкентда Matiz уриб юборган 12 ёшли ўқувчи вафот этди
17 май 2023, 17:23

Тошкентда Matiz уриб юборган 12 ёшли ўқувчи вафот этди

Учтепа туманида Matiz ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган 12 ёшли ўқувчини уриб юборди. У жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётганда вафот этди.

«Ўзмиллийбанк» ва ХДТБ ўртасида кредит келишуви имзоланди
17 май 2023, 17:00

«Ўзмиллийбанк» ва ХДТБ ўртасида кредит келишуви имзоланди

Ўзбекистон-Хитой бизнес-форум доирасида «Ўзмиллийбанк» ва Хитой давлат тараққиёт банки ўртасида 1,18 млрд юань миқдорида кредит линиясини жалб қилиш тўғрисидаги келишув имзоланди.

UzAuto Motors Cobalt ва Lacetti нархларининг ошишини рад этди
17 май 2023, 16:53

UzAuto Motors Cobalt ва Lacetti нархларининг ошишини рад этди

Тармоқларда 1 июндан Damas, Labo, Cobalt ва Lacetti автомобилларининг янгиланган версиялари тақдим этилиши, Cobalt ва Lacetti нархи 20−23 минг долларгача кўтарилиши ҳақида хабарлар тарқалди. UzAuto Motors ушбу маълумотлар ёлғон эканини билдирди.

Нукус иши бўйича яна 28 нафар маҳкум апелляция берди
17 май 2023, 16:49

Нукус иши бўйича яна 28 нафар маҳкум апелляция берди

Нукус воқеалари бўйича қўзғатилган жиноят иши бўйича иккинчи суд жараёнида қамоқ жазосига ҳукм қилинган 28 нафар шахс апелляция шикояти билан мурожаат қилди. Уларни кўриб чиқиш пайшанба куни бошланади. Яна 16 нафар маҳкумга нисбатан апелляция аризаларини кўриб чиқиш давом этмоқда.

Самарқандда эркак хотинидан қасд олиш учун 2 ўғлини бўғиб ўлдирди
17 май 2023, 16:37

Самарқандда эркак хотинидан қасд олиш учун 2 ўғлини бўғиб ўлдирди

Тойлоқ туманида эркак хотинидан қасд олиш учун 6 ва 8 ёшли ўғилларини сим билан бўғиб ўлдирди. Воқеага Россияга ишлашга кетган хотинининг бегоналар билан ишқий муносабатда бўлгани акс этган видеолар сабаб сифатида келтирилмоқда.

Ўзбекистоннинг учта вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида шифохоналар қурилади
17 май 2023, 15:51

Ўзбекистоннинг учта вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида шифохоналар қурилади

Ўзбекистонда Халқаро молия корпорацияси ҳамкорлигида Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида давлат-хусусий шериклик негизида учта шифохона қуриш режалаштирилган.

PIRLS тадқиқотларида илк бор иштирок этган Ўзбекистон 57 мамлакат орасида 49-ўринни эгаллади
17 май 2023, 15:47

PIRLS тадқиқотларида илк бор иштирок этган Ўзбекистон 57 мамлакат орасида 49-ўринни эгаллади

Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси 4-синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини баҳолайдиган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда илк бор қатнашган Ўзбекистон 57 давлат орасида ўртача баллдан пастроқ натижани қайд этиб, 49-ўринни эгаллади. PIRLS натижалари ҳақида батафсил.

«Агробанк» вакиллари ҳалқаро форумда иштирок этди
17 май 2023, 15:00

«Агробанк» вакиллари ҳалқаро форумда иштирок этди

Саудия Арабистонида бўлиб ўтган форумда «Агробанк» Халқаро ислом савдо ва молия корпорацияси ва Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси томонидан иккита мукофот билан тақдирланди.

Шарм аш-Шайх-Тошкент рейси 10 соатдан ортиқ кечиктирилди
17 май 2023, 14:27

Шарм аш-Шайх-Тошкент рейси 10 соатдан ортиқ кечиктирилди

Air Cairo авиакомпаниясининг Шарм аш-Шайхдан Тошкентга чоршанба куни белгиланган парвози об-ҳаво шароити туфайли 10 соатдан ортиқ кечиктирилди. 200 нафардан зиёд йўловчи Тошкент вақти билан соат 15:00 да жўнаб кетишни кутмоқда.

Тошкентдаги айрим кўчалар югуриш мусобақаси сабабли вақтинча ёпилади
17 май 2023, 13:09

Тошкентдаги айрим кўчалар югуриш мусобақаси сабабли вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳрида «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши сабабли 20−21 май кунлари пойтахтдаги бир қатор кўчалар автотранспортлар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Тошкентда гуруҳ бўлиб одам ўғирлаган ва пулларини олиб қўйган 4 нафар шахс қамалди
17 май 2023, 11:12

Тошкентда гуруҳ бўлиб одам ўғирлаган ва пулларини олиб қўйган 4 нафар шахс қамалди

Олмазор туманида одам ўғирлаш, босқинчилик ва бошқа жиноятларни содир этган 4 нафар судланувчи 13,5 йилдан 15 йилгача бўлган муддатларга қамалди. Улар ЙПХ ходими кийимида фуқарони ўғирлаб, пулларини олиб қўйган, шунингдек, ўлдириш билан таҳдид қилган.

Қозоғистондаги ЙТҲда 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
17 май 2023, 10:43 1

Қозоғистондаги ЙТҲда 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Toyota ва Lacetti автомобиллари тўқнашиши оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Яна 6 киши шифохонага етказилди. Мамлакат ИИВ ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини билдирди.

Фарғонада хандақ қазиётган ишчини тупроқ босиб қолди
17 май 2023, 09:21

Фарғонада хандақ қазиётган ишчини тупроқ босиб қолди

Ёзёвон туманида хандақ қазиётган ишчини тупроқ босиб қолди. Фуқарога ФВБ ходимлари ёрдам кўрсатди. Воқеага ишчининг хавфсизлик қоидаларига риоя қилмагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

16 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
16 май 2023, 22:00

16 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда Mastercard`нинг ваколатхонаси очилиши, Нукус воқеалари бўйича апелляция суди, туман бош имомлигидан бўшатилган «shukurullohdomla», қўлга олинган Hello Tashkent, salam Tashkent гуруҳи админлари, метрода ёш қизга шилқимлик қилган 24 ёшли йигит ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг