2 май куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Cobalt ёниб кетди, дея хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Соат 02:00 атрофида туманнинг Тохир Малик кўчасида 2004 йилда туғилган А.Х. бошқарувида бўлган Cobalt автомашинасини ҳайдаб келаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва ағдарилиб кетган. Сўнгра автоуловида ёнғин келиб чиққан.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи А.Х. тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

️Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ ҳамда ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.