2 май куни Тошкент вақти билан 09:46 да Қирғизистонда зилзила содир бўлиб, унинг таъсири Ўзбекистонда ҳам сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, зилзила координаталари: 41,72 градус шимолий кенглик; 71,6 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 205 км шимоли-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Янгиқўрғон туманида 2−3 балл, 51 км;
  • Косонсой туманида 2 балл, 60 км.e