Бухорода бир гуруҳ шахслар Непал фуқароларини алдаб, уларнинг 124 500 АҚШ долларини эга чиққан, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

2022 йилнинг сентябрь ойида Бухоро шаҳар «Шота Руставели» кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган Ю.Д. исмли аёл бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктирган. Улар олдиндан тузилган режа асосида Бухоро шаҳар 7-кичик ноҳиядаги хонадондан туриб, 42 нафар Непал фуқаросини Ўзбекистонга чақириб, уларга виза олиб бериш ва Европа давлатларига жўнатиш ваъдасини берган.

Шундан сўнг улар ушбу чет эл фуқароларидан жами 124 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни алдов йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармай, қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Ҳолат юзасидан Ю.Д. исмли аёл бошчилигидаги жиноий гуруҳга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.