Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати 27 апрелдан 30 апрелгача Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясининг спорт мажмуасида бўлиб ўтиб, унинг ҳудудида бутун стадионни, шу жумладан, йўлакчаларни, узунликка сакраш учун чуқурликларни ва улоқтириш учун секторларни қайта қуриш бўйича ишлар олиб борилди.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон кучли учликни Хитой, Ҳиндистон ва Қозоғистонга бой бериб, тўртинчи ўринни эгаллади ва 12 та медаль — 3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди. Ёшлар чемпионатида жами 40 та Осиё давлатларидан 500 дан ортиқ спортчи иштирок этди.

реклама

Чемпионат доирасида 40 турдаги дастурлар бўйича 41 та совринлар тўплами ўйналди. Аҳамиятли фарқ билан биринчи ўринни Хитой терма жамоаси эгаллади — 15 та олтин, 7 та кумуш ва 2 та бронза, Ҳиндистон жамоаси иккинчи ўринда — 6 та олтин, 11 та кумуш ва 7 та бронза ҳамда Қозоғистон 3 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медаль билан учинчи ўринни эгаллади.

Ёш спортчилар югуриш, сакраш, улоқтириш, спортча юриш ва кўпкураш каби мусобақаларда ўз кучларини синашди.

Ўзбекситонлик енгил атлетикачи Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакрашда 13,99 м натижа билан янги мусобақа рекордини ўрнатиб, узунликка сакрашда 6,22 м натижа билан кумуш медални қўлга киритиб, U18 ва U20 ёш тоифаларида жаҳоннинг энг кучли спортчиларидан бири эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

реклама

Баландликка сакраш бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси спортчиси Девдавс Исмоилов Ўзбекистоннинг янги номига айланди. У биринчи уринишда 2,06 м баландликни забт этиб, 5 см устунлик билан асосий рақиблари Шри-ланкалик Нилипул Пехесар, жанубий кореялик Ким Хён Сик ва ветнамлик До Ҳоанг Нгиани ортда қолдирди.

Яна бир Ўзбекистонлик спортчи Мухаё Муҳаммаджонова 2000 м масофага тўсиқлар оша югуришда Хитой Тайбейидан ташриф буюрган иштирокчи Чу Ченю ва тожикистонлик Нигораи Амирхондан 7 дақиқа 10,45 сония натижа билан ўзиб кетди ва Ўзбекистон терма жамоаси ғазнасига учинчи олтин медални келтирди.

Ёшлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақалар доирасида ўғил болалар ўртасида уч ҳатлаб сакраш, ядро улоқтириш ва 400 м масофага югуриш, диск ва болға улоқтириш, тўсиқлар билан 400 ва 5000 м масофаларга юриш, уч ҳатлаб сакраш ва қизлар ўртасида узунликка сакраш бўйича U18 Осиё чемпионати рекордлари янгиланди.

реклама

Ўзбекистонда ёш спортчилар учун бундай даражадаги Енгил атлетика бўйича мусобақа илк бор ўтказилмоқда. Чемпионатга тайёргарлик Осиё енгил атлетика ассоциацияси, Осиё мамлакатлар енгил атлетика федерацияларининг раҳбарлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ иштирокида бўлиб ўтди.

реклама

Енгил атлетика бўйича U18 V Осиё чемпионатининг якунида байроқни ёшлар ўртасидаги чемпионатнинг навбатдаги мезбони — Саудия Арабистонга тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.