Жамият

Nemolchi.uz лойиҳаси муаллифи унга қилинган таҳдидлар сабабли Ўзбекистонни вақтинча тарк этди
3 май 2023, 14:40

Nemolchi.uz лойиҳаси муаллифи унга қилинган таҳдидлар сабабли Ўзбекистонни вақтинча тарк этди

Зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко унга номаълум шахслар ўлим билан таҳдид қилгани сабабли Ўзбекистонни вақтинча тарк этганини маълум қилди. У бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам ариза билан мурожаат йўллаган.

Сенат тадбиркорлар ҳисобварақларидаги маблағлар дахлсизлиги тўғрисидаги қонунни маъқуллади
3 май 2023, 14:31

Сенат тадбиркорлар ҳисобварақларидаги маблағлар дахлсизлиги тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенат тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки олиб қўйганлик ёхуд ортиқча ундирилган маблағларни ўз вақтида қайтармаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгилашни кўзда тутувчи қонунни маъқуллади.

Ўзбекистонда дарахтларни рақамлаштириш лойиҳаси 3 босқичда амалга оширилмоқда
3 май 2023, 14:20

Ўзбекистонда дарахтларни рақамлаштириш лойиҳаси 3 босқичда амалга оширилмоқда

Ўзбекистонда дарахтларни рақамли инвентаризациядан ўтказиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа 3 босқичдан иборат. Биринчи босқичда Табиат ресурслари вазирлиги сунъий йўлдошдан олинган суратларни таҳлил қилиб, мамлакатнинг «Яшил индекс»ини аниқламоқчи. Ҳозир Сирдарё вилоятида синов ишлари кетмоқда.

Электромобилларнинг узлуксиз ҳаракатланиши учун TOK BOR инфратузилма яратишни режалаштирмоқда
3 май 2023, 13:00

Электромобилларнинг узлуксиз ҳаракатланиши учун TOK BOR инфратузилма яратишни режалаштирмоқда

TOK BOR тармоқни ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва чекка бурчакларини тез қувватлантириш станциялари билан жиҳозлашнинг биринчи босқичи якунланганини эълон қилди.

Ўзбек-қирғиз давлат чегарасидан ўтувчи яширин ерости йўли очганларга суд ҳукми ўқилди
3 май 2023, 12:37

Ўзбек-қирғиз давлат чегарасидан ўтувчи яширин ерости йўли очганларга суд ҳукми ўқилди

Ўзбек-қирғиз чегарасида махфий йўл очган фарғоналик шахс ва яна 5 кишига суд ҳукми ўқилди. Йўл орқали Қирғизистонда ноқонуний товарлар, Ўзбекистондан эса хорижий валюталар ўтказиб турилган. Суд ҳукми билан 3 нафар айбланувчи 6−7 йилга қамалди, яна 3 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Тошкентда ўзи ва ёш боласини каналга ташлаган аёл қутқариб қолинди
3 май 2023, 11:59

Тошкентда ўзи ва ёш боласини каналга ташлаган аёл қутқариб қолинди

Юнусобод туманидаги Бўзсув каналига 1,5 ёшли боласи билан ўзини ташлаган аёлни ППХ ходимлари қутқариб қолди. Ушбу ҳаракатга «оғир ҳаётий вазият» сабаб бўлган. 20 ёшли аёл ишидан афсусдалиги ва уларни қутқарганлардан миннатдор эканини айтди. Бола вақтинча меҳрибонлик уйига топширилди.

Дарахт ва буталарга шикаст етказган ва бунга йўл қўйганлар ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин
3 май 2023, 11:58

Дарахт ва буталарга шикаст етказган ва бунга йўл қўйганлар ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин

Сенат эндиликда дарахтлар ва буталарни шикастлантирганлар ва бу борада лойиҳалар тайёрлаганларни ҳам жавобгарликка тортиш кўзда тутилган қонунни маъқуллади.

Inkuzart Орол денгизининг қуриган қисмига тинчлик рамзини чизди
3 май 2023, 10:53

Inkuzart Орол денгизининг қуриган қисмига тинчлик рамзини чизди

Рассом Inkuzart Орол денгизининг қуриган қисмида диаметри 100 м бўлган тинчлик рамзини чизиб, ўша ерга минг тупдан ортиқ саксовул кўчатларини ўтқазди. «Газета.uz»га берган интервьюсида у бунинг учун ҳеч кимдан моддий ёрдам сўрамагани ва лойиҳа учун аввалдан пул йиғиб юрганини айтди.

Жиззахда сохта Green Card тайёрлаш билан шуғулланган шахс 9 йилга қамалди
3 май 2023, 10:35

Жиззахда сохта Green Card тайёрлаш билан шуғулланган шахс 9 йилга қамалди

Жиззах вилоятида 3 нафар шахс сохта Green Card ҳужжатларини тайёрлаб, 103 кишининг 2 млрд 597 млн сўмини фирибгарлик билан қўлга киритгани аниқланди. Уларнинг бири 9 йилга қамалди, 2 нафарига қидирув эълон қилинди.

Қашқадарёда «Жигули» ҳайдовчиси билан бирга ёниб кетди
3 май 2023, 10:27

Қашқадарёда «Жигули» ҳайдовчиси билан бирга ёниб кетди

Қарши туманида «Жигули» ёниб кетди. Ҳайдовчи ўриндиғида 22 ёшли йигитнинг жасади борлиги айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича экспертизалар тайинланди.

Тошкентда 3 май куни кучли ультрабинафша нурланиш кузатилиши мумкин
3 май 2023, 10:04

Тошкентда 3 май куни кучли ультрабинафша нурланиш кузатилиши мумкин

3 май куни Тошкент шаҳрида қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 12 балли шкалада 10 балл бўлиши кутилмоқда. Нурланиш қоқ туш пайти максимал даражага яқинлашади. ССВ соат 11:00 дан 16:00 гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик ва бошқа тавсияларни берди.

АҚШ элчиси «Муштум» журналини 100 йиллик юбилейи билан табриклади
3 май 2023, 09:26

АҚШ элчиси «Муштум» журналини 100 йиллик юбилейи билан табриклади

АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник «Муштум» журналини 100 йиллик юбилейи билан табриклаш мақсадида журнал таҳририятида бўлди. У «Муштум»нинг мухлиси эканини ва элчихона журналга обуна бўлганини айтган. «Элчининг ташрифидан бошимиз осмонга етди», — деди журнал бош муҳаррири Носиржон Тошматов.

Фарғонада ўқитувчини калтаклаган аёл 6 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди
2 май 2023, 23:56

Фарғонада ўқитувчини калтаклаган аёл 6 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди

Тошлоқ туманида қизига ота-онаси билан мактабга келишини талаб қилгани учун синфхонада педагогни ҳақоратлаб, калтаклаган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Аёл қилмиши учун узр сўрамаган ва эндиликда 6 млн сўм миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

«Сурхон» қўриқхонасидан ноёб Бухоро тоғ қўйини олиб кетишга уринган браконьерлар ушланди
2 май 2023, 23:08

«Сурхон» қўриқхонасидан ноёб Бухоро тоғ қўйини олиб кетишга уринган браконьерлар ушланди

«Сурхон» давлат қўриқхонасидан Бухоро тоғ қўйининг боласини ноқонуний олиб кетишга уринган икки эркак ушланди. Тезкор рейд тадбири давомида қўлга олинган ҳуқуқбузарлар Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида истиқомат қилиши аниқланди. Уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Омбудсман тадбиркорлар қийноққа солингани ҳақидаги хабарларни алоҳида назоратга олди
2 май 2023, 22:01

Омбудсман тадбиркорлар қийноққа солингани ҳақидаги хабарларни алоҳида назоратга олди

Омбудсман идораси тадбиркорлар Дилшод Тўрахўжаев ва Хасанбой Абдунабиевнинг қийноққа солингани ҳақидаги хабарларни алоҳида назоратга олди. «Ўзбекистон инсон қадр-қимматини ерга урадиган, инсонийликка зид бўлган қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш йўлини танлаган», — дейилади баёнотда.

2 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
2 май 2023, 22:00

2 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Бухорода 4 киши томонидан зўрлангани айтилган 13 ёшли қиз, Ўзбекистонда референдум юқори даражада ўтганини қайд этган МДҲ миссияси, 42 нафар непалликни $124,5 мингга алдаб кетган бухороликлар, Тошкентга келган янги автобуслар атрофидаги муаммолар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкент кўчалари «гармошка» автобусларнинг ҳаракатига мос келади — Транспорт бошқармаси бошлиғи
2 май 2023, 21:03

Тошкент кўчалари «гармошка» автобусларнинг ҳаракатига мос келади — Транспорт бошқармаси бошлиғи

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг айтишича, иккита «гармошка» автобус дарахт шохларига урилган кўчада йўл тасмалари чапроққа суриб қайтадан чизилади. Шунингдек, у пойтахт кўчаларининг параметрлари ушбу автобусларнинг ўлчамларига тўлиқ мос келишига ишонтирди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 18 млн сўмдан мукофот пули берилади
2 май 2023, 19:49

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 18 млн сўмдан мукофот пули берилади

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофот берилади.

«Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш жараёни қандай кечди?
2 май 2023, 18:56 5

«Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш жараёни қандай кечди?

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Таклиф этилган қонун лойиҳасида дастлабки тақдим этилган лойиҳадаги бир қанча имтиёзлар йўқлиги маълум бўлди. Айрим депутатлар лойиҳа ҳақида эътирозларини билдирди.

«Тошшаҳартрансхизмат» электробуслар иш жадвалидан кечикаётганига изоҳ берди
2 май 2023, 18:54

«Тошшаҳартрансхизмат» электробуслар иш жадвалидан кечикаётганига изоҳ берди

«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари Анвар Жўраев «Газета.uz»га айрим электробуслар жадвалдан кеч қолгани сабабини тушунтирди қилди. Унинг айтишича, бунга автобус парки масъул ходимининг электробуслар жадвалини энг қизғин вақтида ишни нотўғри тақсимлагани сабаб бўлган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг